Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet138/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Б е з г а к


Энг хавфли касалликлар туридан бўлиб ер шарида 2 млрд. 200 млн. дан кўпрок одамлар безгак хавфи бўлган ҳудудларда яшайди.
Ҳар йили бутун дунёда безгак касаллигидан 1,5-2,7 млн одамлар хаётдан кўз юмадилар.
Азиз Дўстим ! Безгак касаллиги энг хавфли касалликлар гуруҳидан эканлигини биласизми?
Безгак касаллигининг тарқалиши бутун Жаҳонга хатар солиб туришини тушунасизми ?
Ер юзи аҳолисининг 2 млрд. 200 млн ига безгак касаллиги такдид солиб турганини эшитганмисиз? Аҳамият Беринг : 2 млрд. 200 млн одам ер юзи аҳолисининг 40 фоизини ташкил қилади. Эътибор Беринг ! ҳар йили ўртача 300 млн дан 500 млнгача одамлар бу касалликка чалинадилар. Улардан 1,5 млн.дан 2,7 млн гача одамлар безгак касаллиги оқибатида хаётдан кўз юмадилар. Уларнинг кўпчилиги ёш болалардир. Дўстим, биродарим, синглим ! келтирилган ракамларга қайта-қайта назар ташланг. Ўйлаб кўриб уз-ўзингизга савол беринг. Безгак дахшат эмас-ми ? Удатдан безгакнинг камчилиги бор –ми? Уйлаймизки , сиз Ушбу рисолани укиб , юқоридаги саволларга жавоб топасиз ва дунёда юзлаб , минглаб, млнла. Одамларнинг камбағаллиги, яшаш даражасининг пастлиги сабабларидан бири безгак касаллиги эканлигини тушуниб етасиз. Камбағаллик, яшаш даражасининг ва тиббий маданиятнинг пастлиги кўплаб касалликларнинг шу жумладан безгак касаллигининг сабабчиларидан биридир. Эътибор қилинг, бу «боши берк ҳалқа» энди ўйлаб кўринг ! Бу «ҳалқа» ни очиш ёки бу офатнинг олдини олиш учун сиз бирор иш қила оласиз-ми? Агар истасангиз қила оласиз!
Бунинг учун –биринчи қиладиган ишингиз мавзуни укиш! Нимага деганда безгак ксаллиги сизнинг яқинларингиз ва балки фарзандларингиз хаётига хавф солади. Сиз ва яқинларингиз безгак касаллиги нима, қандайюқади, қандаййўл билан касалликнинг олдини олиш ва даволаш мумкинлигини билишларингиз керак. Шунда тушунасизки : касалликнинг олдиги олиш , уни даволашдан юзлаб маротаба осон ва арзондир.
Безгак паразитар касалликдир. Одамлар бу касалликка асосан ургочи Анофелес пашшасининг чакиши натижасида чалинадилар ( агарда пашша безгак билан касалланган одамни чакиб касаллик қўзғатувчисини сулагида ташиб юрган бўлса) сиз яшайдиган жойда пашшаларнинг тури кўп бўлиши мумкин. Шуни аниқ билингки фақат Анофелес пашшаси безгак касаллигини ташувчи ҳисобланади. Сиз бу пашшани бошқа пашшалардан фарклай олишингиз керак! Анофелес пашшаси – орка оёги ва ниши бошқа пашшаларникидан узун бўлиб, у овозсиз учади. Анафелис пашшасининг тухум куйиш ва кўпайиш жойлари- боткокзорлар, шолизорлар , ховузлар, ўт босган канал ва кулмаклар, ҳамда шунга ўхшаш жойлардир. Билиб куйинг! Анофелес пашшаси 3 км дан ортикрок йўлдан учиб кела олади. Демак шолизорлар сизнинг яшаш жойингиздан 3 км.дан яқинрок масофада бўлса, ҳамда атрофда ўт босган , ифлос ариқ ва завурлар бўлса сиз ва яқинларингизнинг Анофелес пашшасидан азият чекиш хавфи жуда катта.
Безгак билан касалланган одамнинг қонини сурган паша қон билан бирга касаллик қўзғатувчисини узига юқтириб олади. Паразит пашша танасида 10-14 кун ичида кўпаяди. Шундан кейин бу паша одамлар учун жуда хафвли бўлиб колади, агар бирор кишини чакса шу одам безгак билан касалланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling