Тошкент давлат техника университети


Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар


Download 1.12 Mb.
bet56/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.


Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг қонуний асосини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирининг кўрсатма ва буйруқлари ташкил этади.
Аҳоли ҳаётига фақат қирғин қуроллари эмас, балки бошқа хавф-хатарлар ҳам таҳдид солиб турадики, уларни назардан четга қочириш асло мумкин эмас. Булар табиий офатлар, авария, ҳалокатлардир. Содир бўлиб ўтган бир нечта ҳалокатлар (масалан, Чернобилдаги атом электр станциясидаги авария, 25000 одамнинг ёстиғини қуритган Спитак зилзиласи ва бошқалар.) фуқаро мудофаасининг ўрни ва вазифаларига бошқача кўз билан қараш керак эканлигини кўрсатиб берди.
Эндиликда фуқаро мудофааси учун авария, ҳалокат ва табиий офатларларнинг оқибатларини тугатиш, авария -қутқарув ишларини олиб бориш билан бирга содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларни башоратлаш вазифаси етакчи роль ўйнаши лозим эди.
Статистика маълумотларига назар ташласак, 60-йилларда ер юзи аҳолисининг 1,6 % (ҳар 62 кишидан бири) табиий офат, авария, ҳалокатлардан жабрланганлигини, 90-йилларга келиб эса бу кўрсатгич 3,5 (ҳар 29 кишидан бири) ни ташкил этишини кўрамиз. Бу эса аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва қутқарув ишларини ўтказибгина қолмай, бошқа муҳим тадбирларни ташкил қилиш ва аҳоли тайёрлигини амалга ошириш лозимлигини яъни аҳоли ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза этишни таъминлашда муҳим вааказифани бажаради.
    1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари:


Йўл транспорт ҳодисаси деб, механик транспорт воситалари ҳаракати жараёнида юз берган ва кишилар ҳалокати ёки тан жароҳатига, транспорт воситалари, иншоотлари, юкларнинг шикастланишига ёки бошқа моддий зарарга олиб келган ҳодисага айтилади.
Келиб чиқиш сабаблари:
Фуқароларнинг энг аввало транспорт ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги, тезликни ошириши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб транспорт воситаларини бошқаришлари, қарама-қарши йўлларга чиқиб кетиши, техник носоз транспортларни бошқариши, қолаверса йўлларнинг талаб даражасида эмаслигидир.
а)Темир йўл транспорти республикамизда темир йўлларнинг умумий узунлиги 6,6 минг км ни ташкил этади. Асосий темир йўл тармоқлари– Тошкент–Самарқанд–Термиз, Тошкент–Самарқанд –Когон, Тошкент– Ховос–Наманган–Андижон, Тошкент– Самарқанд–Навоий, Учқудуқ ва Нукус.
Тошкент, Самарқанд, қўқон, Андижон шаҳарларидаги йирик темирйўл узелларидаги ва Сирдарё, Чирчиқ, Зарафшон ва Амударёлардан ўтган йирик темир йўл кўприклардаги авариялар энг катта хавф туғдириши мумкин.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling