Тошкент давлат техника университети


Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар


Download 1.12 Mb.
bet58/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар:


Атроф табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларининг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келадиган ёки олиб келган даражада, йўл қўйиладиган чегаравий концентрацияларда анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга чиқишига сабаб бўладиган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғин ва портлашдир. Ҳозирги кунда кимёвий хавфли иншоотларнинг асосийлари «Ўзбеккимёсаноат» уюшмасига қарашли корхоналар бўлиб, улар қўқон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Чирчиқ, Олмалиқ ва бошқа шаҳарларда жойлашаган. Ҳаммаси бўлиб республика ҳудудида 200 дан ошиқ кимёвий хавфли объектлар бор. Уларда ишлаб чиқариладиган ёки халқ хўжалигида турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган, сақланадиган суюқ, қаттиқ, газ ҳолатдаги инсон, ҳайвон соғлиғи учун зарарли, кучли таъсир кўрсатувчи моддалар тури кўп.
Республикамизда энг тарқалган КТЗМлар қаторига аммиак, хлор турли кислоталар киради.
Хлор-қўлланса ҳидлт, сарғиш-яшил газ, сувда яхши эрийди бўғувчи таъсири бор. Ҳаводаги мумкин бўлган миқдори -0,03мг.м куб, агар модданинг миқдори 10 мг.м.куб бўлса инсон организмига салбий таъсир этади, миқдори 2500 мг.м.куб ни ташкил этса ўлимга олиб келиши мумкин. Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, ўпкани шиширади, юқори даражада қуюқлашгани эса ўлдиради.
Аммиак-ўткир ҳидли, рангсиз, ҳаводан енгил, сувда яхши эрийди ва бўғувчан ҳамда нервотроп таъсирга эга. Аммиак газининг одамлар яшайдиган ҳаводаги мумкин бўлган миқдори 0,04мг.м. куб, газнинг ўлимга олиб келувчи миқдори 1500-2700мг.м.куб га тенг.Суюқ аммиак гази саноатда совитгичларда, совитгич мода сифатида ишлатилади. Аммиак гази металл идишларда САқланади. Аммиакнинг организмга таъсири қуйидагилар: нафас йўлларини қичиштиради, мия тўқимаси фаолиятига таъсир кўрсатади, қон қуюлишига сабаб бўлади, хотирани пасайтиради, кўз кўришига таъсири бор.
Иқтисодий объектларида КТЗМларнинг максимал миқдори аммиак учун 5 минг тоннадан кўпроғини, хлор минг тоннани, бошқалари 5 минг тоннани ташкил этади.
Тўкилганда ёки чиқариб ташлашганда ҳавони зарарловчи концентрацияда заҳарловчи ва одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни ёппасига ҳалок этадиган КТЗМ лар билан боғлиқ бўлган авариялар кишилар ҳаётига катта хавф туғдиради. Деярли 1100 минг киши яшовчи Олмалиқ, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида энг мураккаб кимёвий ҳолат юзага келиши мумкин. Бу вазият барча аҳолини кимёвий заҳарланиш ўчоғидан эвакуация қилишни талаб қилади.
б)КТЗМ ташиётган транспортдаги авария.
Темирйўл ва автомобил транспортида кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларли юкларни республика ҳудудида ташиш вақтида авария содир
бўлганда, портлаш бўлиши ва уларнинг бошқа агрессив хоссалари намоён бўлиши мумкин. Натижада транспорт воситаси ишдан чиқиши, кишилар ҳалок бўлиши, майиб бўлиши ва заҳарли маҳсулот билан заҳарланиши, шунингдек, ҳудуд анчагина заҳарланиши мумкин.
Кўп миқдорда портлаш ёнғиндан хавфли юклар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар ташиладиган Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Навоий ва Сирдарё вилоятлардаги темирйўл транспортдаги авариялар энг хавфлидир.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling