Тошкент давлат техника университети


Энергетика ва Коммунал тизимлардаги авариялар


Download 1.12 Mb.
bet60/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Энергетика ва Коммунал тизимлардаги авариялар:


Саноат ва қишлоқ хўжалиги масъул истеъмолчиларнинг авария туфайли энергия таъминотисиз қолишига ҳамда аҳоли фаолиятининг бузилишига олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги, электр тармоқларидаги ва бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар;
Аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига ва саломатлигига хавф туғилишига олиб келган газ қувурларидаги, сув чиқариш иншоотларидаги, сув қувурларидаги, канализация ва бошқа объектлардаги авариялар.
Одамлар ўлими билан боғлиқ бўлган ва зудлик билан авария қутқарув ишлари ўтказилишини ҳамда зарар кўрганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қиладиган мактаблар, касалхоналар, кино-театрлар ва бошқа ижтимоий кўринишдаги объектлар, шунингдек уй- жой сектор бинолари. конструкцияларининг тўсатдан бузилиши, ёнғинлар, газ портлаши ва бошқа ҳодисалар.
Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар: Санитария–ҳимоя ҳудуди ташқарисига чиқариб ташланиши натижасида пайдо бўлган юқори даражадаги радиоактивлик одамларнинг йўл кўйиладиган кўп миқдорда нурланишини келтириб чиқарган технологик жараёнда радиоактив моддалардан фойдаланадиган объектлардаги авариялар.

Радиоактив моддалларни ташиш вақтидаги авариялар:


Атроф-муҳит ва одамлар саломатлиги учун хавф туғдирувчи радиоактив чиқиндилар тўплагичлардаги, чиқиндихоналардаги ва заҳарли моддалар кўмиладиган жойлардаги авариялар ўпирилишлар;
Радиоизотонли буюмларнинг йўкотилиши;
Биологик воситаларни ва улардан олинадиган препаратларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишни амалга оширувчи илмий ва тадқиқот ва бошқа муассасаларда биологик воситаларнинг атроф муҳитга чиқиб кетишига ёки йўкотилиши билан боғлиқ вазиятлар.

7.Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар:


-сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги кўллардан сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган ҳудуд ва қишлоқ хўжалиги объектларни ишининг, аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирларини талаб қиладиган ҳалокатли сув босишлари.
Кимёвий муҳофаза-бу КТЗМ ларнинг аҳолига, фуқаро муҳофазаси кучларига ва халқ хўжалиги иншоотларига зарарли таъсири олдини олишга ёки уни имкони бор даражада камайтиришга қаратилаган тадбирлар комплексини тузишдан иборат.
Кутилмаган пайтда ҳудуднинг турли тасодифий ҳодисалар рўй бериши вайронагарчиликка, минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун улардан муҳофаза тадбирларини билиш ва уларни қўллаш энг муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling