Тошкент давлат техника университети


Трансчегаравий фавқулодда вазиятлар


Download 1.12 Mb.
bet61/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Трансчегаравий фавқулодда вазиятлар:


-қўшни қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, ва Афгонистон давлатлари ҳудудида трансчегаравий фавқулодда вазият лар юз беришининг катта эҳтимоллиги билан характерланувчи кўплаб хавф-хатар зоналари жойлашган. Маълум шароитларда хавф-хатар зонасига Фарғона водийси вилғоялари ҳам киради. Унинг чегараси бўйлаб кўшни қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларидаги радиоактив чиқинди сақлагичлари ва ағдармалари мавжуд. Майли-сув (Киргизстон) дарёси водийсида жойлашган, умумий ҳажми 1,5 млн куб.м бўлган 23 та сақлагичлар Фарғона водийси учун алоҳида хавф туғдиради. Уларнинг бузилиши оқибатида Ўзбекистон ҳудудининг 300 кв.км.лик майдони ва унда истиқомат қилувчи 1,5 млн кишининг радиоактив чиқиндилар билан заҳарланиш хавфи туғилади.
Ленинобод тоғ-кимё (Тожикистон) комбинатининг кўп йиллик иш фаолияти оқибатида бир нечта радиоактив чиқиндилар сақлагичлари пайдо бўлди. Унинг энг йириги Сирдарёнинг чап қирғоғида жойлашган Дегмат сақлагичидир. Унинг ҳимоя тўсиғи бўзилса ёки сақлагичда тирқиш пайдо бўлса, радиоактив чиқиндилар Сирдарё дарёси бўйлаб 120 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган 100 кв.км.лик Ўзбекистон ҳудудини ифлослантириши мумкин.
Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон вилоятида жойлашган Сарез кўлидаги тўғоннинг бузилиши республикамизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида маълум таъсир кўрсатиши мумкин.
Бу кўп денгиз сатхидан 2600 метр баландликда жойлашган. Ҳажми 2 млрд. куб.м бўлган ўпирилма массанинг кўлга тушиши тўғонга жиддий хавф туғдиради оқибатида катта миқдордаги сувнинг 360 млн куб ҳажм миқдорда тўғондан тошиб ўтишини келтириб чиқаради ва ундан ҳосил бўлган баланд тўлкин Бартанч, Панж, Амударё дарёлари бўйлаб йўналишини давом эттиради. Амударё қайиридаги Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва қорақалпоғистон Республикасининг умумий
майдони 23,64 минг кв.м бўлган ҳудуди катта ҳалокат зонасига тушиб қолади. Бу зонада 2 млн. дан ортиқ аҳоли яшайди.


АҲОЛИНИ ВА ТЕВАРВАК - АТРОФНИ ТЕРРОРИЗМДАН ҲИМОЯЛАШ





Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling