Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Терроризм ҳақида тушунча. Терроризм лотинча "террор" сўзидан олинган бўлиб, сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига ҳавф туғдирувчи, мол - мулк ва бошқа моддий бойликларни йўқ қилиниши ҳавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон - бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этилишидан тийилишига мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг сувернетитетини, ҳудудий яҳлитлигини бузишга, ҳавфсизлигига путур этказишга, қуролли муожоролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган.Терроризимнинг икки тури мавжуд: А) якка тартибдаги; Б) уюшган гуруҳли терроризм.
Терроризм ўрта асрлардан бошлаб барча минтақа ва мамлакатларда учраб, ўз фаолиятларини амалга оширган. Лекин ўтган асрнинг оҳирларидан унинг янги кўринишлари вужудга келди: жумладан, чет эл давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларини, уларнинг дипломатик вакилларини ўлдириш ёки ўғирлаш, элчиҳоналар, ҳалқаро ташкилотларнинг биноларини портлатиш, аеропортлар ва вокзалларда портлаш содир этиш, ҳаво кемаларини олиб қочиш, одамларни гаровга олиши ва бошқа шунга ўхшаш номақбул ҳаракатларни амалга ошириш. Булардан кўринадики, терроризмга аниқ ва якдил таъриф бериш анча мураккабдир. Шу фазифани имкони борича ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабр "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонунда келтирилган тушунчаларнинг моҳиятини билиш орқалигина аниқлик киритш мумкин. Ушба қонуннинг 2-моддасида терроризмга оид тушунчалар ва уларнинг моҳияти баён этилган. Жумладан, гаровда ушлаб турилган шахс – қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек, айрим шаҳсларни бирон - бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишига мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling