Тошкент кимё-технология институти «Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси


Download 0.49 Mb.
bet1/4
Sana29.03.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1308297
  1   2   3   4
Bog'liq
Сульфат кислота

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
  • «Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси
  • маъруза мавзуси
  • «CУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ»
  • Тошкент – 2023

РЕЖА:

  • 1.
  • СУЛЬФАТ КИСЛОТАСИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ.
  • 2.
  • СУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ.
  • 3.
  • СУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛЛАРИ.

СУЛЬФАТ КИСЛОТАСИНИНГ ФИЗИК - КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҲАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ

  • Сулфат кислотасининг кимёвий формуласи Н2SO4 бўлиб, унинг молекуляр оғирлиги 98,08 угл.бирлигига тенг.
  • Сулфат кислота нормал шароитда рангсиз, хидсиз модда. Сулфат кислота 81,63% SO3 ва 18,37% сувдан иборатдир; яъни
  • SO3 + H2O = H2SO4 + Q
  • Сулфат кислотаси биринчи бўлиб, 9 аср бошларида араб алхимиги Жабр Ибн Хайян (русчасига Гебер) томонидан темир купоросини қиздириб, ундан чиққан газларни сувда ютдириш натижасида олингандир. Шунинг учун ҳам, шу вақтга қадар сулфат кислотасининг қуюқ эритмасини техникада купорос мойи деб аталади. Бу 93-95%лик сулфат кислотасидир.
  • 1742 йили рус кимёгари М.В. Ломоносов бу суюқликка сулфат кислотаси деб ном беради. Сулфат кислотаси таннархи бўйича арзон, кучлилиги жихатидан энг кучли кислоталардан биридир; шунинг учун ҳам сулфат кислотаси халқ хўжалигида энг кўп қўлланиладиган махсулотлардан биридир; у медицинада, текстил саноатида, кимё саноатидаги нам газларни қуритишда, мудофаада, нефтни қайта ишлаш саноатида, аммиакли чиқинди газлар аралашмасидан аммиакни ушлаб,
  • қуйидаги реакция бўйича аммоний сулфати каби минерал ўғит ишлаб чиқаришда ҳам кўп ишлатилади:
  • 2NH3 + H2SO4 = (NH4)2SO4 +Q
  • Сулфат кислота ноорганик кимё саноатида энг кўп қўлланиладиган моддадир. Масалан: экстракцион фосфор кислотасини ишлаб чиқаришда Коратоғ ёки Кизилқум фосфоритларига уч молекула сулфат кислота таъсир эттирилади:
  • Ca3 (PO4)2 +3H2SO4 = 2H3PO4 + 3CaSO4 + Q
  • Сулфат кислотаси оддий суперфосфат ишлаб чиқаришда:
  • Ca3 (PO4)2 + 2H2SO4 + 2H2O = Ca (H2PO4)2 + 2CaSO4 * 2H2O+ Q
  • ҳамда преципитат ишдаб чиқаришда қўлланади:
  • CaCO3 + H3PO4 = Ca HPO4 + CO2 + H2O + Q
  • Ўз навбатида экстракцион фосфор кислотаси (эфк) га аммиакни таъсир эттириб, моно ва диаммоний фосфатлар олинади:
  • NH3 + H3PO4 = NH4 H2PO4 + Q
  • 2NH3 + H3PO4 = (NH4)2 HPO4 + Q6
  • NH4H2PO4 ва (NH4)2HPO4 лар аралашмаси аммофос аралашмаси дейилади.
  • Сулфат кислотаси кучли кислота сифатида кучсиз кислоталарни уларнинг тузларидан сиқиб чиқаради: Масалан дала шпати СаF2 дан водород фторид кислотасини:
  • CaF2 + H2SO4 = 2HF + CaSO4 + Q
  • Чили селитрасидан нират кислотасини:
  • 2NaNO3 + H2SO4 = 2HNO3 + Na2SO4 + Q
  • Ош тузидан водород хлориди кислотасини:
  • 2NaCI + H2SO4 = 2HCI + Na2SO4 + Q
  • Хозирги вақтда НСI кислотаси тўғридан тўғри синтез қилиб олинмоқда:
  • H2 + СI2 = 2HCI + Q

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling