- Хозирги вақтда Мустақил Узбекистон Республикасида Марказий Осиё давлатлари ичида энг кўп сулфат кислота ишлаб чиқарилади.
- Агар Республикамиз қурилмалари тўлиқ ишласа 6 млн. тоннадан кўпроқ сулфат кислота ишлаб чиқариши мумкин.
- Сулфат кислота Узбекистон Республикасининг асосан қуйидаги корхоналарида ишлаб чиқарилади:
- 1.Олмалиқ тоғ - кон металлургия комбинатида;
- 2.Олмалиқ шахридаги “Аммофос-Максам” АЖда;
- 3.Самарқанд кимё заводида;
- 4.Чирчиқ шахридаги “Максам-Чирчиқ” АЖда;
- 5. Навоий тоғ - кон металлургия конбинатида ва х.к.
СУЛЬФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛЛАРИ - Хозирги вақтда дунё бўйича сулфат кислотаси ишлаб чиқаришнинг 2 хил усули мавжуддир:
- 1.Нитроза усули;
- 2. Контакт усули.
- Нитроза ва контакт усулларининг бир-биридан асосий фарқи асосан SO2 газини SO3 газига қандай оксидлашга боглиқдир. Нитроза усулида ўчоқ гази таркибидаги SO2 юқори бўлмаган хароратда суюқ фазадан иборат нитрозада абсорбцияланиб, шу вактнинг ўзида у, яъни SO2 оксидланиб, суюк фазада махсулий сулфат кислотаси ҳосил қилади. Бу жараённи схематик тарзда қисқача қуйидаги реакциялар билан ифода этиш мумкин:
- SO2 + H2O + NO2 = H2SO4 + NO + Q
- SO2 + H2O + N2O3 = H2SO4 + 2NO+ Q
- 2N2 + O2 = 2NO2 + Q
- NO2 + NO = N2O3 + Q
- --------------------------------------
- 2SO2 + 2H2O + O2 = 2H2SO4 + Q
Нитроза усули саноат миқёсида, аввало медицина мақсадлари учун 15 аср бошларида Англияда олтингугурт билан аммоний селитрасини қўшиб қиздирилганда ажралиб чиқадиган газларни идиш деворидаги намлик орқали ютиб, мойсимон модда, яъни сулфат кислотаси олингандир. Бу вақтда қуюқлиги 65% сулфат кислотадан иборат, аммо таркибида жуда кўп ифлос бирикмалар, яъни азот оксидлари, мишъяк, фтор бирикмалари, сулфат қолдиқлари, қум ва хоказолардан иборат бўлган сулфат кислота олишга эришилган. - Нитроза усули саноат миқёсида, аввало медицина мақсадлари учун 15 аср бошларида Англияда олтингугурт билан аммоний селитрасини қўшиб қиздирилганда ажралиб чиқадиган газларни идиш деворидаги намлик орқали ютиб, мойсимон модда, яъни сулфат кислотаси олингандир. Бу вақтда қуюқлиги 65% сулфат кислотадан иборат, аммо таркибида жуда кўп ифлос бирикмалар, яъни азот оксидлари, мишъяк, фтор бирикмалари, сулфат қолдиқлари, қум ва хоказолардан иборат бўлган сулфат кислота олишга эришилган.
- Нитроза усули билан бундан юқори концентрацияга эга бўлган сулфат кислота ишлаб чиқариш мумкин эмас, яъни олеум ишлаб чиқариб бўлмайди. Бундай қуюқ ва тоза сулфат кислота эритмасини фақат контакт усули билан ишлаб чиқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |