Контакт усулида сулфат кислота ишлаб чиқариш учун аввал олтингугуртли хом-ашё ёқилиб ўчоқ гази олинади. - Контакт усулида сулфат кислота ишлаб чиқариш учун аввал олтингугуртли хом-ашё ёқилиб ўчоқ гази олинади.
- Асосий хомашё сифатида темир сулфиди ва олтингугуртни кўриб чиқамиз.
- Темир сулфиди оксидланиши умуман куйидаги гетероген, амалий қайтмас ва экзотермик реакция бўйича амалга оширилади:
- 4FeS2(қ) + 1102(г ) = 2Fe2O3(қ ) + 8SO2(г) + 815,2 ккал./мол.
- Бу реакция куп молекулярли булганлиги учун назарий жихатдан туғридан-туғри амалга ошмайди ва у қуйидаги босқичдан иборат:
- а) Аввалом бор FeS2 диссоциацияга учрайди:
- FeS2(қ) =FeS(қ)+ S – Q
-
б) Сўнг олтингугурт хаводаги кислород билан осон реакцияга киради: - б) Сўнг олтингугурт хаводаги кислород билан осон реакцияга киради:
- S + O2 = SO2 + Q
- в) Аммо, FeS қийинлик билан оксидланади:
- 4FeS(қ) + 702(г) = 2Fe2O3(қ) + 4SO2(г) + Q
- Агарда S ёндирса. Куйидаги реакция бўйича боради:
- S(с ) + O2(г ) = SO2(г ) + Q
- Хомашё сифатида S ишлатилса, фақат ўчоқ гази олиниб, қаттиқ чиқинди ҳосил булмас экан. Бу эса ўчоқ газини тозалашни ва олинаётган Н2SO4 таннархини арзонлаштиради.
- Ўчоқ гази контакт бўлимини ташқи иссиқлик алмашгичига юборилиб, у ерда 250-260оС га исиб, сўнг контакт аппаратини қатламлари орасига жойлаштирилган, иссиқлик алмашгичига юборилади. У ерда 450 С гача исиб, контакт аппаратни 1, 2, 3 ва 4 қатламларида оксидланиб, олтингугурт уч оксидга айланиб, сўнг ўчоқ гази 380-420 С атрофида ангидридли совутгичга юборилиб, 60 С гача совутилиб, уни таркибидаги SO3 ни абсорбциялаш учун ўчоқ гази, яна қуритиш-абсорбция бўлимини олеум ва моногидрат абсорберига юборилади.
КОНТАКТ БЎЛИМИ ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ - Олтингугурт тўрт оксидини олти оксидига оксидланиш жараёни қуйидаги реакция бўйича кетади:
- SO2(г ) + 0,5O2(г ) = SO3(г) + Q
- Бу реакция гомоген, экзотермик ва амалий қайтардир, ҳамда ҳажм торайиши билан кетади. SO2 ни SO3 га оксидланиш жараёни ҳажм торайиши ва харорати ошиши билан кетганлиги учун Ле - Шателъе принципига асосан, олтингугурт уч оксидини чиқишини ошириш учун босимни ошириб, температурани камайтириш керак. Бу реакция учун катализатор сифатида V2О5 ишлатилади.
- Катализаторларнинг активлигини ошириш учун Na2O, K2O, каби активаторлар ҳам қўшилади.
- V2O5 асосида қуйидаги катализаторлар саноат миқёсида ишлаб чиқилмоқда:
- 1.БАВ-барий алюминий ваннадийли катализаторлар;
- 2.СВД-сулфованнадийли диатомитли катализаторлар;
- 3.СВС-силикагел асосидаги сулфованнадийли катализаторлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |