Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Сув тошқини- бу вақтинчалик ёмғир ёки тош-шағал аралаш сув оқими бўлиб кутилмаганда кўп жала қўйиши, қорлар эриши, ер қимирлаш ёки бошқа сабабларга кўра кўл, сув ҳовзаларининг дамбаларини бузилишида юзага келади. Катта массага ва юқори тезликка эга бўлган сув
тошқини ўзининг йўлидаги биноларни, йўлларни, гидротехник ва бошқа иншоотларни вайрон қилади, алоқа ва электр узатиш тармоқларини ишдан чиқаради, боғларни йўқ қилади, ҳайдалган ерларни ювиб кетади, одамлар ва ҳайвонларни ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Сув тошқини–дарёлар, каналлар ва сойларда сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида қуруқликнинг катта қисмининг вақтинча сув билан қопланиши. Ўзбекистон ҳудудининг анчагина қисмини, айниқса баҳорги ёзги даврда, тошқинлар, сел оқимлари оқибатида сув босиш эҳтимоли бор. Ўзбекистонда республикамиз ҳудуди ва ундан ташқаридаги тўгонлар, йирик ва кичик сув омборларининг ўпирилиши натижасида катастрофик сув босиши юз бериши мумкин. Усой уюмининг ўпирилиши ва Сарез кўли (Тожикистон) сувининг катта зоналарда сув босишига сабаб бўлиши мумкинлиги Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилғоялари ва қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига катта хавф туғдиради. Республикамизда ҳалокатли сув босиши мумкин бўлган умумий майдон 24 кв кмдан ортиқдир. Бундай зонага 3,1 млн киши тушиб қолиши мумкин. Сел–тоғ дарёларида таркибида тошлар, лой, қум жуда кўп 75 фоиз бўлган сув оқимининг тўсатдан пайдо бўлиши. Селларнинг юзага келишининг асосий сабаблари тоғлардаги кучли ёмғирлар, қор ва мўзнинг тез эриши, тоғ кўллари тўгонининг ёрилиши, ўрмонни кесиб кетиш ва тоғ ёнбағирларидаги ўсимликларни йўк қилиш, карьерлардаги портлатиш ишлари, тоғ кон ишларида технологиянинг бузилишидан иборат. Ўзбекистоннинг 10% га яқин ҳудудида сел келиш хавфи бор. Шўнча ҳудудда 29 та туман, 77 та қишлоқ, 540 та хўжалик жойлашган бўлиб, унда 4 мингдан ортиқ киши яшайди, Бундан ташқарии хавфли зонада бир қанча иқтисодиёт объектлари ҳам жойлашган. Ўпирилиш–тоғ жинслари массасининг ўз оғирлиги таъсирида қиялик бўйлаб хавфли силжиши. Ўпирилиш бўлишининиг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: -намлаш ва ўта намланиш оқибатида жинслар маҳкамлигининг сусайиши; -сейсмик силкинишлар; -тоғ қазилма технологиясининг бузилиши; -тоғ бағирларида ўрмон ва бошқа ўсимликларнинг кесилиб кетиши; -нотўғри агротехника ва ёнбағирларни қишлоқ хўжалик мулклари қилиб ишлатиш; Ўпирилиш хавфи бор зоналарда 149 та соғломлаштириш масканлари, 87 та қишлоқ, 626 хўжалик ва 5 мингдан ортиқ аҳоли бор. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, қашқадарё ва Сурхондарё вилғояларида жуда хавфли ўпирилишлар бўлиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling