Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana09.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1344237
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси

Дарс жадвали саҳифаси — Фойдаланувчига онлайн тарзда дарслар 
жадвали, аудитория хонаси, дарс вақтини кўришга имкон берувчи тизим 
саҳифаси; 
Назорат жадвали саҳифаси — Жорий, оралиқ ҳамда якуний назоратлар 
муддати, аудиторияси ва масъул шахс исм шарифи акс этувчи саҳифа; 
Давомат саҳифаси — Талабанинг маълум семестр давомида фанлардан 
қолдирган дарс соатлари акс этувчи саҳифа; 
Ўзлаштириш саҳифаси — Талабага фанларни даражасини кўришга 
имкон берувчи саҳифа; 


Фанлар ресурслари саҳифаси — Тизимдаги асосий саҳифа бўлиб, 
саҳифада фан ресурслари, топшириқ ва мустақил ишлар сони, шунингдек 
фанга доир маълумотлар кўрсатилади; 
Фан ресурси — Фан ўқитувчиси томонидан тизимга юкланиши лозим 
бўлган, талабалар мустақил шуғулланишлари ҳамда фан учун зарур бўлган 
фойдали электрон материаллар; 
Фан топшириғи — Фанга бириктирилган талабалар томонидан 
бажарилиши мажбурий бўлган ҳар қандай вазифа ѐки тест; 
Фан мустақил иши — Фан ўқитувчиси томонидан тизимга жойланган 
ҳамда талабалар мустақил фикр ва хулосалари асосида бажаришлари
шунингдек тизимга жойлашлари лозим бўлган вазифа; 
Вазифани тизимга юклашга рухсат берилган сўнгги муддати(Деадлине) 
— Фан ўқитувчиси томонидан курсга жойланган вазифа ѐки тестни бажариш 
ҳамда талаба томонидан жойлашга рухсат этилган сўнгги сана; 
Хабарлар ойнаси—Фойдаланувчига жўнатилган хабарлар акс этувчи 
қисм; 
Эълон ва билдиришномалар — Фан ўқитувчиси томонидан жойланган 
вазифа ѐки унинг тугаши куни ҳақида талабага эслатма берувчи махсус 
функция; 
2.2. Тизим ушбу йўриқномада тавсифи келтирилмаган кўплаб қўшимча 
техник имкониятлар ва созламаларга эга. Ҳар бир тизим фойдаланувчиси 
ушбу имкониятлар билан тўлиқ танишиб чиқиши ва амалиѐтда қўллай олиши 
лозим. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling