Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana09.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1344237
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИТИШНИНГ 
КРЕДИТ – МОДУЛЬ ТИЗИМИ ЖАРАЁНИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ 
БОШҚАРИШ АХБОРОТ ТИЗИМИ HEMIS ПЛАТФОРМАСИДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ 
ЙЎРИҚНОМА 
 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Йўриқнома Тошкент давлат техника университетида фаолият 
юритаѐтган фан ўқитувчилари, тизим масъуллари хамда таҳсил олаѐтган 
талабаларнинг масофавий таълим платформасидан фойдаланиш қонун 
қоидаларини тартибга солади. 
2. Ушбу Йўриқнома талабларини бажариш барча учун мажбурий 
ҳисобланади.
3. Йўриқнома талабларига бўйсунмаслик ѐки асоссиз ўзгартириш 
киритиш ҳолатларига йўл қўйилмайди. 
2-боб. Асосий тушунчалар 
2.1. Олий таълим тизимини бошқариш ахборот тизими HEMIS 
платформасининг асосий атамалари қуйидагилар: 
Ахборот тизими платформаси сайти
Тизим масъуллари ва ўқитувчилар учун
http://hemis.tdtu.uz

Талабалар учун 
 http://student.tdtu.uz
Фойдаланувчи – Ахборот тизими платформасидан фойдаланувчи барча 
шахслар; 
Фойдаланувчи аккаунти — Тизим админстраторлари томонидан 
фойдаланувчи учун яратилган ва маълум шахсга логин ва паролни бериш 
орқали топширилган шахсий профил
Фойдаланувчи аккаунт логини— Фойдаланувчи базага киритилиш 
жараѐнида тизим томонидан генерация тарзида яратилувчи уникаль 
идентификатор. Логин ўқув даври мобайнида сақланиб қолади ва ўзгартириш 
имконияти берилмайди; 
Ўқув режа саҳифаси — Маълум семестр давомида ўтилиши лозим 
бўлган фанлар, уларнинг кредит миқдори, соатлари, фан тури акс этувчи 
саҳифа. Шу билан ушбу саҳифада маъруза, амалий, мустақил таълим 
соатлари, жорий, оралиқ, якуний назорат баллари ҳам акс этади

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling