Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana09.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1344237
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси

3-боб. Тизим админстраторлиги: 
3.1. Тизим админстраторлари (админ ва суперадмин), Университет ўқув 
бўлими, факултет деканлари, кафедра мудирларининг тизимга оид 
вазифалари Вазирликлар, шу билан бирга юқори турувчи тизим масъуллари 
томонидан зарур қўлланма ва кўрсатмалар асосида тартибга солинади ҳамда 
уларнинг вазифалари ушбу йўриқнома билан белгиланмайди. 
3.3. Админстраторлар фойдаланувчилар саҳифасига кирган ҳолда 
уларнинг тизимдан тўғри фойдаланаѐтганини текшириш ҳуқуқига эга 
3.4. Админстраторлар фан ўқитувчиси ҳамда талаба аккаунтидан хато 
фойдаланаѐтган ѐки умуман фойдаланмаѐтган, фойдаланиш чоғида қонун 
талаблари ѐ ушбу Йўриқнома бандларини бузиш ҳолатларини аниқлаган 
тақдирда раҳбарият билан келишилган ҳолда фойдаланувчига огоҳлантириш 
бериш, уни саҳифасини блоклаш, тўхтатиб қўйиш ва ўчириб ташлаш 
ҳуқуқига эга. 
3.5. 
Админстраторлар 
тизим 
умумий 
хавфсизлиги 
ва 
фойдаланувчиларнинг умумий тизимга кириш аккаунтлари бошқа шахсларга 
етиб бормаслиги учун барча хавфсизлик чораларини кўриши мажбурийдир. 
3.6. Тизим масъуллари ва админстраторларига фойдаланувчилар 
томонидан йўлланган мурожаатлар қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу 
йўриқномага мувофиқ 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва тегишли 
хулоса берилади.Вазият қўшимча суриштирув ва ўрганишларни талаб этса 
ушбу муддат 15 иш кунидан 30 иш кунигача ҳам чўзилиши мумкин. 


4-боб. Фан ўқитувчисининг вазифалари: 
4.1. Фан ўқитувчисининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
— Замонавий ахборот коммуникатсия воситалари, шу жумладан 
масофавий таълим тизими имкониятларидан мукаммал тарзда фойдаланиш 
кўникмаларига эга бўлиш; 
—Фаннинг календар режа мавзуларини киритиш; 
—Фанга доир электрон файлларни яратиш ҳамда тизимни барча керакли 
қўлланма, китоб, слайд, тест, маълумот ва топшириқлар билан тўлдириш;
— Талабаларни курсга қатнашиши ва фаоллигини назорат қилиш. 
— Тизимга мунтазам давомат маълумотларини киритиб бориш; 


— Дарс жадвали ўзгарган тақдирда тизим дарс жадвалини янгилаш; 
— Тизимга фан машғулотларини киритиш ва назорат қилиб бориш; 
—Талабаларнинг саволларига жавоб бериш ва ушбу тизимни мукаммал 
тарзда ўрганишни ташкил этиш мақсадида тизимга шахсан ҳар куни кириши 
ва барча гуруҳларни кўздан кечириб чиқиши шарт. Соғлиғи ѐмонлашиши, 
таътил ва бошқа асосли сабабли ҳолатлар мавжудлиги бундан мустасно. 


Тизимга кира олмаслик учун асосли сабаблар бўлган тақдирда бу ҳақида 
университет масъулларини ва ўзи дарс ўтувчи гуруҳ талабаларини 
огоҳлантириши шарт. 
4.2. Фан топшириғи дейилганда талабалар томонидан тизимга 
жойланиши лозим бўлган топшириқ, мустақил иш материаллари, амалиѐт 
хулосаси, слайдлар, фанга доир масала- мисоллар ва бошқалар тушунилади. 
4.2.1. Фан топшириғи савияли, мустақил фикрлаш ва ишлашни талаб 
қиладиган ҳамда фан дастурида ѐки силлабусда ўтилган мавзулар юзасидан 
бўлиши шарт. 
4.2.2. Фанга топшириқ жойлашда барча курсга аъзо талабаларга 
индивидуал ѐндашиш, ҳар бир талаба учун алоҳида , бошқа талабаларникига 
ўхшамаган аммо мураккаблик даражаси бир хил бўлган вазифа юкланиши 
тавсия этилади. 
4.2.3. Фанга вазифа жойлашда талабалар тизим имкониятлари(юклашга 
руҳсат берилган ҳажм лимити ва сони)ни инобатга олиши шарт. Тизимга 
катта ҳажм талаб этувчи видео ва бошқа турдаги файлларни жойлашни талаб 
этиш тақиқланади. 
4.2.3. Агар топшириқ мисол ѐки масала кўринишида бўлса ва аниқ бир 
жавоб талаб этадиган бўлса, бундай вазифани гуруҳ учун умумий қилиб 
жойлаш тавсия этилмайди. Бундай ҳолатда плагиат ва баҳолашда муаммолар 
юзага келиши мумкин. 
4.2.4. Талабалар учун бир хил вазифа беришга фақат у аниқ бир
жавобни талаб қилмайдиган, ҳар бир талабадан мустақил ѐндашиш ва 
фикрлашни талаб қиладиган ҳолатдагина руҳсат берилади. 
4.2.5. Фан ўқитувчиси ѐки тизим масъуллари талабаларнинг тизимга 
юклаган вазифаларини текшириш жараѐнида икки ѐки ундан ортиқ 
талабанинг ишида плагиат ҳолатлари аниқланса, ѐки бажарилган вазифа 


мазмун ва шакл жиҳатидан 40% бир бирига ўхшаш бўлса, ҳар иккала ѐки 
ундан ортиқ талабанинг топшириқ учун берилувчи баҳоси бекор қилинади ва 
талабаларга чора кўрилади. 
4.2.5.1. Плагиат ҳолатига йўл қўйган талабаларга қўшимча индивидуал 
топшириқлар берилади ва мустақил ѐндашиш қатъий талаб қилинади. 
4.2.5.2. Плагиат ҳолатларига мунтазам кўз юмган фан ўқитувчиларига 
интизомий чоралар кўрилади. 
4.2.5.3. Барча фан ўқитувчиларидан плагиатларга қарши жиддий 
курашиш талаб этилади. 
4.2.6. Фанга топшириқ жойлаштиришда сонга эмас, сифатга эътибор
қаратиш талаб қилинади. Бир бирини такрорловчи, маъноси мужмал ва 
плагиатга имкон туғдирувчи топшириқлар жойлаш таъқиқланади. 
4.2.7. Фан топшириқлари сони фаннинг мутахассис ѐки номутахассислик 
фанлигини, шунингдек талабалар сонини инобатга олган ҳолда 
жойлаштирилиши шарт. 
4.2.8.Фан ўқитувчиси тизимга топшириқ ѐки тест қўйган ҳолатда, талаба 
вазифа ѐки тестни етарли даражада бажараолмаган ѐки умуман бажармаган 
ѐхуд муддатидан кеч топширган бўлса, фан ўқитувчиси асоссиз равишда 
талабага қайта имкон бериши, сунъий баҳолар қўйиши тақиқланади. Қайта 
имкон бериш фақат асосли сабаблар бўлган тақдирда ва раҳбарият ѐки тизим 
масъуллари руҳсати билан амалга оширилади. 
4.2.9. Тизимга вазифа йил давомида тенг вақт оралиқларида 
тақсимланиб жойланади.
4.2.9.1. Тизимга барча топшириқларни олдиндан жойлашга ҳам руҳсат 
этилади. Фақат ушбу ҳолатда топшириқ топширишнинг сўнгги муддати 
маълум интервалга асосланган ҳолда жойлаштирилиши лозим. 
4.2.10. 
Фан ўқитувчиси фанга вазифа жойлашда Йўриқнома 
талабларидан четга чиқмаслиги талаб қилинади. 
4.2.11. Фан топшириғини баҳолашда фан ўқитувчиси 5 баҳолик ѐки 100 
баллик баҳолаш мезонлардан бирини танлаши ва фан якунигача айнан шу 
баҳолаш туридан фойдаланиши талаб этилади. Бир курснинг ўзида ҳам 100 
баллик ҳам 5 баҳолик баҳолаш мезонлардан аралаш ҳолатда фойдаланиши 
таъқиқланади. 


4.2.12. Тизимга конспектларни жойлаштиришни талаб қилиш ѐки тизим 
орқали конспектлаштириш вазифасини бериш тақиқланади. 
4.2.13. Вазифани электрон шаклда бажариш имкони бўлган тақдирда
уни қўлѐзма вариантини суратга тушуриб тизимга жойлашни талаб қилиш ва 
электрон шаклда бажарилган турини қабул қилмасликка йўл қўйилмайди. 
4.3. Фанга маълумот ѐки топшириқ жойлашда энг сўнгги ва ишончли
материаллардан фойдаланиши тавсия этилади. 
4.4. Барча фан материалларида фаннинг мақсади, вазифаси, фан 
силлабуси, дарс соатлари, фан ўқитувчиси исм шарифи ва у билан боғланиш 
учун алоқа маълумотлари, мустақил тайѐргарлик кўриш учун тестлар, якуний 
ва оралиқ назоратда тушиш эҳтимоли юқори бўлган тест ва саволлар банки, 
фанга керакли дарсликлар, видео ва аудиоматериаллар файл шаклида 
жойланган бўлиши шарт. 
4.5. Фан ўқитувчиси гуруҳ мураббийи бўлган тақдирда, унга тизим 
админстраторлари ѐки факулътет деканати томонидан тақдим этилган 
талабаларни тизимга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни 
талабанинг шахсан ўзига индивидуал тарзда тақдим этиши шарт. Логин ва 
паролларни турли ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар орқали ѐки гуруҳ 
етакчисига умумий рўйҳатни берган ҳолда тарқатиши ва шу ҳолатда 
уларнинг тарқалиб кетишига йўл қўйиши қатъиян ман этилади. Гуруҳ 
мураббийи тизимга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар талабаларга 
етказилаѐтган даврда уларнинг хавфсизлигига тўлиқ жавобгар ҳисобланади. 
4.6. Фан ўқитувчиси фаолиятида турли тушунмовчиликлар, саволлар, 
ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига дуч келса тизим масъуллари ва 
админстраторларига ѐзма, оғзаки ва электрон шаклда мурожаат этишга 
ҳақли. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling