Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан


-боб. Фойдаланувчиларга қўйиладиган асосий талаблар


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana09.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1344237
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси

 
6-боб. Фойдаланувчиларга қўйиладиган асосий талаблар 
 
6.1. Тизимга кириш пароли сифатида дастлаб фойдаланувчи паспорт 
серияси ва рақами ишлатилади.Фойдаланувчи унга тизимга кириш ҳуқуқини 
берувчи логин ва паролни олган заҳоти, тизимга кириш паролини 
ўзгартириши шарт. Логин идентификаторини ўзгартириш имконияти тақдим 
этилмайди. 


6.2. Фойдаланувчи унга тақдим этилган логин ва паролнинг, шу 
жумладан тизим шахсий аккаунтингинг хавфсизлигига тўлиқ жавобгардир. 
Тизимга кириш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш, ўз аккаунтидан ташқари 
бошқа фойдаланувчиларнинг аккаунтига кириш қатъиян тақиқланади (Тизим 
админстраторлари ва тизимга жавобгар бошқа шахслар бундан мустасно). 
6.3. Фойдаланувчи тизимга кириш паролини ўрнатаѐтган маҳалда 
паролни эътибор билан ўрнатиши, хатоликка йўл қўймаслиги, парол эсда 
қоларли бўлиши ва лотинча ҳарф ва рақамлардан( махсус белгилар – 
ихтиѐрий тарзда) иборат бўлиши шарт. Паролни тизимга масъул бўлмаган 
бошқа шахсларга айтиш тақиқланади. 
6.4. Фойдаланувчи ўз аккаунти ҳимоясини етарли даражада таъминлай 
олмаганлиги ва бунинг ортидан турли нохуш ҳолатлар келиб чиққан ҳолатда 
университет ҳамда тизимга масъул ходимлар бунга жавобгар ҳисобланмайди. 
Барча жавобгарлик фойдаланувчи зиммасига юкланади. 
6.5. Фойдаланувчи тизимга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролни 
унутган ҳолатда уни тиклаш ҳақида факултет деканатига тегишли ариза 
билан мурожаат қилади. Ариза 3 иш куни мобайнида ўрганиб чиқилиб 
якуний хулоса қабул қилинади ва аккаунт тиклаб берилади. Аккаунтни 
тиклашда турли муаммолар ва сабаблар юзага келган тақдирда, тиклаш 
жараѐни 15 иш кунигача чўзилиши мумкин. 
6.6. Фойдаланувчи фақатгина тизимга кириш ҳуқуқини берувчи паролни 
ўзгартириш ҳуқуқига эга. Келажакда рўй бериши мумкин бўлган нохуш 
ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланувчи логин ва электрон 
почта 
манзилини 
ўзгартириши 
таъқиқланади 
ва 
бу 
имконият 
админстраторлар томонидан тўсиб қўйилади. Тизим масъуллари аккаунти
бундан мустасно. 
6.7. Барча фойдаланувчиларга тизим (веб сайт)га компютер билан
етарли интернет тезлигини имкон қадар таъминлаган ҳолатда кириши тавсия 
этилади. 
6.7.1. Тизимга мобил қурилмалар орқали кириш имконияти яратилади, 
аммо мобил қурилмалар тизим имкониятларини тўлиқ очиб бера 
олмаганлиги сабабли,мобил қурилмалар орқали кириш тавсия этилмайди.
6.7.2. Мобил қурилма модели эскилиги, интернет узилишлари туфайли 
юз берувчи барча нохуш ҳолатлар учун Олий таълим муассасаси, 


админстраторлар 
ва 
тизимга 
масъул 
бошқа 
шахслар 
жавобгар 
ҳисобланмайди. 
6.7.3. Турли нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тизимга 
компютер билан, компютер мавжуд бўлмаган ҳолатда замонавий ва сўнгги 
моделлардаги мобил қурилмалар билан кириш тавсия этилади. Эски 
моделдаги қурилмаларда паст интернет тезлиги, қурилманинг версияси 
эскирганлиги, 
оператив 
хотирасининг 
етарли 
эмаслиги 
ҳисобига 
фойдаланувчи учун муқаррар ноқулайликларни келтириб чиқарганлиги 
сабабли, бундай қурилмалардан фойдаланиб тизим платформасидан 
фойдаланиш тавсия этилмайди. 
6.8. Олий таълим муассасаси фойдаланувчиларни тизимга кирувчи 
техник воситалар билан тўлиқ таъминлаш мажбуриятини олмайди аммо
имкон қадар шароитлар билан таъминлаш вазифасини амалга оширади. 
6.9. Тизимга кирувчи қурилмалар (компютер, мобил телефон, планшет 
ва бошқалар)нинг фойдаланувчида мавжуд эмасли тизимдан фойдаланмаслик 
ҳуқуқини бермайди ва бу асосли сабаб бўла олмайди. 
6.10. Агар таълим турли вазиятлар ҳисобига масофавий шаклга 
ўтказилса ва бундай вазиятда фойдаланувчининг яшаш ҳудудида алоқа ва 
интернет хизмати мавжуд бўлмаса, у бу ҳақида ўзи фаолият олиб бораѐтган 
ѐки таҳсил олаѐтган олий таълим муассасаси факултет деканатининг масъул 
ҳодимларига тегишли ариза билан мурожаат этиб, ҳолатини тўлиқ баѐн 
этиши лозим. 
Ариза 5 иш куни мобайнида масъуллар томонидан кўриб чиқилади ва 
тегишли хулоса қабул қилинади. 
Сабаблар асосли бўлган тақдирда фойдаланувчи махсус рўйҳатга 
киритилади. 
6.10.1. Махсус рўйҳатга кириш тизимдан умуман фойдаланмаслик ва 
вазифаларни бажармаслик ҳуқуқини бермайди.
6.10.2. Махсус рўйҳатга киритилган фойдаланувчиларга яшаш ҳудуди 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда чоралар белгиланади. 
6.11. Тизимдан оптимал тарзда фойдаланишни таъминлаш мақсадида 
фойдаланувчи жойлашган ҳудудида яхши алоқа сигналларига эга бўлган 
интернет провайдери ѐки мобил алоқа операторидан фойдаланиши тавсия 
этилади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling