Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси
5-боб. Талабаларнинг вазифалари
5.1. Масофавий таълим тизимидан фойдаланувчи талабаларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: —Барча талабалик ва таълим масалаларига масъулият билан ѐндашиш. — Замонавий ахборот коммуникатсия воситалари, шу жумладан масофавий таълим тизими (HEMIS) сайти ва тизими имкониятларидан мукаммал тарзда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш; — Семестр бўйича ўтиладиган фанлар бўйича маълумотларга эга бўлиш ва барчаси билан танишиб чиқиши; —Ўзи таҳсил олувчи фан материалларининг барчаси билан танишиб чиқиши, саволлар юзага келганда айнан шу фан ўқитувчисига мурожаат этиш; — Тизимга мунтазам равишда ташриф буюриб, тизимдаги янги материаллар, қўлланмалар ва вазифалардан хабардор бўлиб бориш; — Фанларга мунтазам равишда қатнашиб бориш; — Фан топшириқларини ўз вақтида, сўнгги муддатдан кечиктирмаган ҳолда топшириш; — Фан топшириқларини мустақил, шахсан бажариши, плагиат ҳолатларига йўл қўймаслиги. 5.2. Тегишли фан топшириғини тўлиғича бажармаган талаба шу фанни тўлиқ ўзлаштирмаган ҳисобланади ва якуний назоратга киритилмайди. 5.2.1. Фан топшириғини асосли сабабларсиз муддатидан кеч топширган талабанинг айнан шу вазифа учун баҳоси тегишли тартибда пасайтирилади. Фан топшириғини асосли сабабларсиз муддатидан жуда кеч топширган талабанинг айнан шу бажарган вазифаси қабул қилинмайди ва фанни ўзлаштирган ҳисобланмайди. 5.2.2. Жойланган фан материаллари билан тўлиғича танишиб чиқмаган талаба фанни тўлиқ ўзлаштирган ҳисобланмайди. 5.2.3. Асосли сабабларсиз тизимдан фойдаланмаѐтган ѐки узоқ вақтдан бери кирмаѐтган ѐхуд фойдаланишда сусткашликка йўл қўяѐтган талабалар тегишли жавобгарликка тортилади. 5.3. Талабалар жойланган топшириқларни онлине шаклда тақдим этган ҳолатда, уларни яна алоҳида қоғозга чоп этиб, фан ўқитувчиси ѐки кафедрага тақдим этишга мажбур эмас. 5.4. Талабалар тизим билан боғлиқ саволлар ѐки муаммолар туғилган ҳолатда аввал фан ўқитувчисига, фан ўқитувчиси ҳал қила олмаган ҳолатда факултетнинг тегишли тизим мутахассиси ѐки масъулига, улар ҳам ечим топа олмаган ҳолатда университет тизим масъулларига мурожаат этишга ҳақли. 5.5. Талабалар тизим масъуллари ва админстраторларига ананавий таълим шаклида ѐзма равишда, масофавий таълим шаклида онлайн равишда тегишли аризани тақдим этади. 5.5.1. Талабалар учун ҳар қандай шаклида тизим масъуллари ва админстраторларига электрон шаклда савол йўллаш имкони яратилади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling