Тошкент давлат техника университетида ўҚитишнинг кредит – модуль тизими жараёнида олий таълимни бошқариш ахборот тизими hemis платформасидан


-боб. Тизим фойдаланувчилари учун асосли ҳолатлар


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana09.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1344237
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
HEMIS платформасидан фойдаланиш йўриқномаси

7-боб. Тизим фойдаланувчилари учун асосли ҳолатлар 
 
7.1. Тизимдан вақтинча фойдалана олмаслик учун қуйидаги ҳолатлар 
асосли саналади: 
— Соғлиғи жиддий равишда ѐмонлашганда; 
— Тизимдан масофавий тарзда фойдаланишга тўғри келса ва 
фойдаланувчи яшаѐтган ҳудуд интернет, алоқа ва ахборот коммуникатсион 
воситалари билан таъминланмаган бўлса; 


— Давлат ва нодавлат ташкилотлардан фойдаланувчи учун маълум 
муддат фойдалана олмаслик ҳолатини туғдирувчи расмий хат ѐки буйруқ 
чиқарилган бўлса; 
— Йирик оилавий тадбирлар (тўй, марака) бўлса; 
— Ногиронлиги мавжуд бўлса ҳамда ўзи мустақил таълим олиш 
имконияти бўлмаса; 
— Фойдаланувчи яшаѐтган ҳудудда турли табиий ва техноген офатлар 
содир бўлса. 
7.2. Юқорида келтирилган ҳолатлар фойдаланувчи учун тизимдан 
вақтинча фойдалана олмаслик ѐки вазифаларни муддатидан кечроқ 
топшириш ҳуқуқини беради. 
7.3. Юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлга тақдирда факултет раҳбарияти 
ѐки тизим масъуллари томонидан вазиятни тўлиқ инобатга олган ҳолатда 
зарур муддатлар белгиланади.
7.4. Юқорида кўрсатилмаган бошқа сабаб ҳамда ҳолатлар юзага келган 
тақдирда, бу ҳолат тизим масъуллари ѐки факултет раҳбарияти томонидан 
кўриб чиқилади ва якуний хулоса қабул қилинади. 
8-боб. Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби 
 
8.1. Асосли сабаб ва ҳолатлар бўлган тақдирда йўриқномага университет
Кенгаши қарори асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. 
8.2. Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, янги 
таҳрирдаги Йўриқнома университет факулътетларида эълон қилинганидан 
сўнг кучга киради. 
9-боб. Якуний қоидалар 
 
9.1. Асосли сабаб ва ҳолатлар бўлган тақдирда университет ўзининг
илмий кенгаши қарори асосида масофавий таълим платформасини 
ўзгартириши ѐки ундан воз кечиши мумкин. 
9.2. Университет миқѐсида ушбу Йўриқнома талабларини бузилишига 
ѐки бошқа маънода талқин этилишига йўл қўйилмайди. 
9.3. Йўриқнома талаблари бузилган ҳолатда, талабларни бузган 
шахс(лар) тегишли миқѐсда жавобгарликка тортилади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling