Тошкент давлат транспорт университети автомобиль транспорти муҳандислиги факультети транспорт воситалари муҳандислиги кафедраси
Download 95,91 Kb.
|
02 ТВК-1 Лаборатория ишлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- 7 – Лаборатория машғулот. Узатмалар ва тақсимлаш қутиси Ишдан кўзланга мақсад
- Лаборатория машғулотнинг хажми.
- Лаборатория машғулотда талабаларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш учун бериладиган асосий саволлар.
- Лаборатория машғулотни бажариш тартиби
- Хисобот мазмуни
Хисобот мазмуни
Илашиш муфтасининг вазифаси. Бир дискли механик юритмали илашиш муфтасининг схемасини чизиш. Илашиш муфтасининг конструкцияси ва ишлашини қисқача ёритиш. Илашиш муфтасининг асосий кўрсаткичларининг қиёсий жадвали.
Назорат саволлари Илашиш муфтасининг вазифасини айтинг. Илашиш муфтасининг ишлаш услуби нимага асосланган? Илашиш муфтасининг асосий деталларин айтинг? Етакланувчи диск қандай қисмлардан ташкил топган? Илашиш муфтасининг етакловчи қисмига қандай деталлар киради? Бурама тебранишларни сўндиргичининг вазифаси нимадан иборат? Бурама тебранишлар нимани хисобига сўндирилади? Сиқувчи подшипник ва ажратиш ричаги орасидаги тирқиш нима учун керак? Етакланувчи диск гупчагига нима учун шлица ясалган? Автомобил тўхтаб, двигател ишлаб турган вақтда илашиш муфтаси қандай холатда бўлади? Илашиш механизми юритмасининг педали босилганда куч сиқувчи диска қандай ўтади? Педалнинг эркин йўли нима учун керак? Илашиш муфтасининг юритмасининг вазифаси нимадан иборат? Илашиш муфтаси юритмасининг турларини айтинг? Электромагнитли илашиш муфтаси қандай автомобилларга қўйилган? Нима учун илаши муфтаси яхши ажралмайди? Нима сабабдан илашиш муфтаси яхши қўшилмайди. 7 – Лаборатория машғулот. Узатмалар ва тақсимлаш қутиси Ишдан кўзланга мақсад: Узатмалар ва тақсимлаш қутиларнинг зарурияти ва вазифасинин тушунтириш. Узатмалар ва тақсимлаш қутисининг тузилиши, ишлаши ва уларнинг конструкцияларини ўрганишдан иборат. Лаборатория машғулотнинг хажми. д) Узатмалар ва тақсимлаш қутисининг зарурияти ва вазифасини ўрганиш. е) Узатмалар ва тақсимлаш қутисининг тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш. ё) Узатмалар ва тақсимлаш қутисининг конструкцияларини ўрганиш. ж)Узатмалар ва тақсимлаш қутисининг бошқариш юритмасининг ишлаши ва уларнинг конструкцияларин ўрганиш. Лаборатория машғулотда талабаларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш учун бериладиган асосий саволлар. е) Атвомобилда узатмалар ва тақсимлаш қутиси қаерда жойлашган? ё) Узатмалар қутиси неча поғонали бўлиши мумкин? Тақсимлаш қутисичи? ж) Узатмалар қутиси нималарни ўзгартириб беради? Лаборатория машғулотни бажариш тартиби Узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисининг вазифасини ўрганиш. Узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисининг трансмиссияда жойлашиши. Уч валли узатмалар қутисининг тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Бирламчи, оралиқ ва иккиламчи валларнинг тузилиши ва ва уларнинг ўрнатилиш жойларини ўрганиш. Узатмалар қутисининг хар бир поғонасининг узатиш сонини аниқлашни ўрганиш. Тўғри узатмани қўшиш жараёнини ўрганиш. Узатмалар қутисининг валларида ўрнатилган қўзғалувчан ва қўзғалмас шестерняларини ўрганиш. Синхронизаторннинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш. Узатмаларда қўшимча узатмалар қутиси (бўлувчи, демултипликатор) бўлган конструкцияни тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Икки валли узатмалар қутисининг тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Икки ва уч валли узатмалар қутисининг бир-биридан фарқини ўрганиш. Тақсимлаш қутисининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш. Тақсимлаш қутиларининг конструкцияларини ўрганиш. Узатмалар қутисида бошқариш механизмининг тузилиш ва ишлашини ўрганиш. Тақсимлаш қутисининг бошқариш механизмининг тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Хисобот мазмуни Узатмалар қутисининг вазифаси. Узатмалар қутисининг схемасини чизиш. Узатмалар қутисининг конструкцияси ва ишлашини қисқача ёритиш. Узатмалар қутисининг асосий кўрсаткичларининг қиёсий жадвали.
Download 95,91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling