Тошкент давлат транспорт университети автомобиль транспорти муҳандислиги факультети транспорт воситалари муҳандислиги кафедраси
Download 95.91 Kb.
|
02 ТВК-1 Лаборатория ишлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий саволлар
- Лаборатория машғулотни бажариш учун керакли жихозлар ва тавсия этилган адабиётлар.
- 2 – лаборатория машғулоти. Кривошип-шатун ва газ тақсимлаш механизми. Ишдан кўзланган мақсад
- Лаборатория машғулотнинг хажми.
Хисобот мазмуни:
1. Автомобилнинг умумий кўриниши схемасини чизиш. 2. Автомобилдаги агрегат ва механизмларнинг вазифаларини ёзиш. 3. Автомобилнинг асосий кўрсаткичлари жадвали. 4. Бир цилиндрли двигателнинг соддалаштирилган схемасини чизиш; 5. Қатор ва V-симон кўп цилиндрли двигателларнинг соддалашган схемаларини чизиш ва уларни рақамлаш; 6. Двигателнинг асосий параметрлари ва уларнинг вазифаларини ёзиш.
Назарий саволлар Вазифасига кўра автомобиллар қандай турларга бўлинади? Уларнинг хар бирини изохланг? Транспорт автомобиллари қандай турларга бўлинади? Енгил автомобиллар қайси белгисига кўра классларга бўлинади? Мисоллар билан изохланг. Юк автомобиллари қайси белгисига кўра классларга бўлинади? Мисоллар билан изохланг. Автобуслар қайси белгисига кўра классларга бўлинади? Мисоллар Билан изохланг. Автомобил неча қисмдан ташкил топган? Уларнинг вазифаларини изохланг. Шасси қандай қисмлардан ташкил топган? Уларнинг вазифаларини изохланг. Трансмиссияга қайси агрегатлар киради? Уларнинг вазифаларини изохланг. Юриш қисми қандай қисмлардан ташкил топган? Уларнинг вазифаларини изохланг. Автомобил двигателлари ёнувчи аралашма хосил қилиш усулига кўра қандай турларга бўлинади? Автомобил двигателлари иш аралашмасининг алангаланиши бўйича қандай турларга бўлинади? Автомобил двигателлари иш жараёнини хосил қилиш усулига кўра қандай турларга бўлинади? Автомобил двигателлари цилиндрлар сони ва уларнинг жойлашувига кўра қандай турларга бўлинади? Цилиндрнинг иш хажми деб нимага айтилади? Двигателнинг иш хажми деб нимага айтилади? Поршен йўли деб нимага айтилади? Цилиндрнинг тўла хажми нима? Сиқиш камерасининг хажми нима? Иш цикли ва такт деб нимага айтилади? Двигател цилиндрларининг тартиб рақамини белгилаш қоидасини изохланг. Бензинли двигателларда ёниш жараёнида харорат ва босим қанча? Чиқариш тактида ёниб бўлган газларнинг харорат ва босими қанча? Лаборатория машғулотни бажариш учун керакли жихозлар ва тавсия этилган адабиётлар. Қирқимдаги харакатланувчи автомобиль. «GMO’zbekiston» ва «Самарканд автомобиль заводи» автомобиллари шассиси двигател билан бирга. Автоомбилнинг умумий тузилиши бўйича плакатлар. 2 – лаборатория машғулоти. Кривошип-шатун ва газ тақсимлаш механизми. Ишдан кўзланган мақсад: Талабаларни кривошип-шатун механизмиининг вазифаси ва двигателда кучларни узатиш ва харакатни бошқа турга айлантириб беришдаги роли билан таништириш. Механизмнинг асосий деталларини ва уларнинг двигател иш жараёнидаги ролини кўрсатиш. Газ тақсимлаш механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш. Лаборатория машғулотнинг хажми. а) Кривошип-шатун механизмига тегишли қўзғалмас деталларнинг вазифаси ва уларнинг тузилишини ўрганиш; б) Кривошип-шатун механизмига тегишли қўзғалмас деталларнинг вазифаси ва уларнинг тузилишини ўрганиш; в) Двигателни рамага махкамлаш тизимини ўрганиш. г) Газ тақсимлаш механизмигнинг вазифаси; д) Клапанлари пастда жойлашган газ тақсимлаш механизмининг тузилиши, ишлаши, асосий деталлари ва бу механизмнинг еамчилигини ўрганиш; е) Клапанлари юқорида жойлашган газ тақсимлаш механизмининг тузилиши, ишлаш принципи. Деталларнинг вазифалари ва уларнинг конструкцияларини ўрганиш; ё) Газ тақсимлаш механизмининг фазаларини ўрганиш; ж) Тақсимлаш вали цилиндр каллагида ва цилиндр блокида жойлашган газ тақсимлаш механизмларининг конструкцияларини ўрганиш. Download 95.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling