Тошкент давлат транспорт университети «Транспорт харакатини ташкил этиш» кафедраси курс иши
Download 235.94 Kb.
|
17d
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ «Транспорт харакатини ташкил этиш» кафедраси КУРС ИШИ Мавзу: Участка стасиясини ишини ташкил этиш Бажарди: ТФ-320 гурух Исмоилов Саидбек Текширди:Ахмедова.М.Ж Тошкент-2021
КИРИШМамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши бевосита темир йўллари билан боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан кейин темир йўл иншоотлари ва қурилмаларини ривожлантириш, яхшилашга тобора катта эътибор берилмоқда ва катта ҳажмдаги сармоялар ажратилмоқда. Темир йўл тизимида темир йўл станциялари муҳим рол ўйнайди. Темир йўл станцияси деб, йўллари поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўзаро кесишув ва қувиб ўтиш амалларини, юкларни қабул қилиб олиш, бериш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш амалларини бажариш, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник амалларни бажаришга қодир бўлган алоҳида пунктга айтилади. “Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида жойлашган темир йўл станциялари оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи ва ҳалқаро кесишув станцияларига бўлинади. Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техник ёки назорат кўригини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи станциялар участка станциялари деб номланади. Участка станцияларида асосан қуйидаги турдаги амаллар бажарилади: транзит қайта ишланмайдиган ва қисман қайта ишланувчи (кўп гуруҳли ва оғирлиги ўзгартирилувчи) поездларга ишлов бериш, яъни таркиблар техник ва тижорат кўриги, локомотивлар ва бригадаларни алмашиши ва вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлаш. Вагон оқимларини қайта ишлаш кам миқдорда бажарилади ва асосан маҳаллий поездлар-участка, терма ва чиқарувчи поездларни тарқатиш ва тузиш билан чекланилади. Ушбу амалий ишида узел участка станциясига техник-фойдаланиш тавсиф берилади, топшириқ асосида станциянинг иш ҳажми ҳисобланади, станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар, шу жумладан маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологияси ишлаб чиқилади ва улар меъёрланади, иш ҳажмидан келиб чиқиб станция учун зарурий маневр локомотивлари сони ҳисобланади. Download 235.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling