1.3. Поезд ва вагонлар келиши тўғрисидаги маълумотлар
Участка станциясига олдиндан ва аниқ маълумотлар келади. Олдиндан
бериладиган маълумот станцияга смена бошида Ягона Диспетчерлик
Марказидан келади. Унда олдиндан 12 соатлик иш ҳажми берилади, яъни ҳар бир йўналишдан келадиган поездлар сони, улардан қанчаси қайта ишланиши,шу станцияда қанча вагон тушурилиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Вақти-вақти билан ҳар 4-6 соат ичида станцияга ЯДМдан тузатилган маълумот берилади. Ҳар бир поезднинг рақами, индекси, тахминий келадиган
вақти, умумий вагонлар сони ва поезд оғирлиги ҳақида хабар жўнатилади.
Қайта ишловга келадиган поездлар учун тузиш режаси бўйича вагонлар
сонини йўналиш бўйича белгилаш ҳамда берилган станцияга юк тушириш
учун келадиган вагонлар ҳақида зарур маълумот, тўлиқ ёки қисман қайта
ишловга келадиган барча поездларга телеграмма-натур варағи шаклида
станцияга поезднинг келиши ҳақида аниқ маълумот берилади. Телеграмма
натур варағида берилган поездлар ҳақидаги маълумот ДУ-1 шаклидаги
натур варағини тузиш бўйича йўриқномали кўрсатмаларга тўлиқ мос бўлиши керак. Маҳаллий вагонлар ҳақидаги маълумот оператор-информатор томонида махсус китобга ёзилади ва станция навбатшиси (манёвр диспетчери)га, келган вагонлар сони ва юк турини кўрсатган ҳолда юк қабул қилувчига узатилади.
Ўз вақтида ва сифатли маълумотларни ташкил этиш масъулияти станция бошлиғига йуклатилади.
2. Станциянинг иш ҳажмини ҳисоблаш
2.1.“N” участка станциясининг иш ҳажмини ҳисоблаш
Темир йўлдан фойдаланиш ишларидаги барча амаллари асосан юк поездларни тузиш режаси, поездлар ҳаракати графиги, станциянинг суткалик иш режа-графиги, поездлар ҳаракати қайдномаси ва станцияда вагонларни юклаш режаси асосида ҳисобланади ва улар 2.1, 2.2, 2.3, 2.4-жадвалларда келтирилган.
2.1-жадвал
Станцияда маҳаллий вагонлар билан бажариладиган ишлар ҳажми
Юк объектларининг номи
|
Юкланадиган вагонлар сони
|
Туширила-диган вагонлар сони
|
Бўш вагонлар баланси
|
Маҳаллий вагонлар сони
|
Ортиқ
(+)
|
Етишмаслик
(-)
|
Юк ҳовлиси
|
9
|
16
|
7
|
0
|
16
|
Шаҳобча йўллари
|
7
|
22
|
15
|
0
|
22
|
Жами
|
16
|
38
|
22
|
0
|
38
|
Изоҳ: Бўш вагонлар берилган топшириққа асосан “ ” станцияга жўнатилади
(+) – бўш вагонларнинг ортиқлиги;
(-) – бўш вагонларнинг етишмаслиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |