Тошкент давлат транспорт университети


Download 1.3 Mb.
bet1/5
Sana13.02.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1195851
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЯМТ Кукун 5-мавзу

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ

Янги материаллар технологияси.

Кукун композицион материаллар


Ташкент - 2023
МАЪРУЗАЧИ “Материалшунослик ва машинасозлик”
кафедраси доценти
Мирадуллаева Гавхар Бакпулатовна

Мавзу: Вольфрамсиз каттик котишмалар ва жуда каттик материаллар

  • Маъруза режаси:
  • Қаттик қотишмалар хакида умумий тушунчалар, қаттик қотишмаларнинг турлари ва хоссалари
  • Вольфрамли қаттиқ қотишмалар.
  • Вольфрамкарбидга эга бўлмаган каттик котишмалари
  • Жуда каттик материаллар

Қаттик қотишмалар хакида умумий тушунчалар, қаттик қотишмаларнинг турлари ва хоссалари

Қаттик котишма бу кийин эридиган металларнинг кислородсиз кимёвий бирикма кукуни ва боғловчи кимёвий бирикмага нисбатан паст температурада эридиган металлнинг механик аралашмасидан ташкил топган материал. Каттик котишма структураси гетероген структура бўлиб кийин эридиган металларнинг кимёвий бирикма кукунлари ва боғлавчи метал аралашмасидан ташкил топган. Вольфрам карбиди асосли каттик котишманинг микроструктура кўриниши схематик равишда 1-расмда кўрсатилган. Техникада кўлланиладиган кўпчилик каттик котишма материалининг таркибидаги кийин эридиган металларнинг кимёвий бирикмалар кукун заррача ўлчами асосан 0,5 – 1,5 мкм атрофида бўлади.


1- вольфрам карбид кимёвий бирикмасининг кукунлари;
2 – боғлавчи металл -кобльтнинг кукун заррачалар орлигида жойлашиши.

Қаттиқ қотишмаларнинг турлари ва хоссалари

Хозирги пайтда қаттик қотишмаларнинг 1000 дан ортик тури бўлиб улар иккита йирик гурухларга бўлинади. Бу бўлинув каттик котишманинг кимёвий таркиби бўйича амалга оширилган. 2-расмда хозирги пайтда машинасозлик корхоналарида кўланиладиган каттик котишма асбобсозлик материалларининг гурухланиш системаси келтирилган.


Каттик котишма асбобсозлик материалларини гурухланиш системаси

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling