Тошкент давлат транспорт университети
Download 1.3 Mb.
|
ЯМТ Кукун 5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табий олмос
- Олмос кристал кукунларини ишлаб чикариш
- Назорат саволлари
Жуда каттик материалларЖуда каттик материалларга асосан микрокаттиклиги 50 ГПа да юкори бўлган материаллар киради. Бундай материаллар микрокаттиклигига кўра 5 та синифга бўлинади: табий олмос - 100 ГПа; суний олмос - 90 – 100 ГМа; куб кристалл панжарага эга бўлган нитрид бори - 50 – 80 ГПа ва турли кимёвий таркибга эга бўлган композицион жуда каттик материаллар -30 – 55 ГПа. Жуда каттик материалларнинг каттиклиги бўйича бўлиниш системаси 1-расмда кўрсатилган.Табий олмосЖуда каттик материаллар ичида энг юкори каттиклаикга эга бўлгани бу шубхасиз олмос хисобланади. Бу материал табиятда таркалган энг каттик материал бўлиб табий равишда козиб олиш оркали ёки суний равишда ишлаб чикарилади. Олмос материалидан жуда ингичга диаметрига эга бўлган симларни чузиб ишлаб чикаришда филлерлар яний чўзиш асбоси сифатида ишлатилса жуда кийин эридиган ёки рангли металлардан диаметри 3-5 мкм бўлган симларни ишлаб чикариш имконини беради, масалан 1 кг. волфрамдан диаметри 12 мкм бўлган узунлиги эса 450 км. етадиган сим олиш имконини беради. Бундан ташкари 1 карат олмос (0,2 гр) узунлиги 2 500 000 м шишани кесиш ресурсига эга.Олмос кристал кукунларини ишлаб чикаришОлмос кристал кукунларини ишлаб чикариш металл – углерод системасида юкори харорат ва жуда юкори босимларда тўсатдан углероддан олмос кристалларини ажралиб чикишига асосланган. Жараёнда катнашаётган металнинг ўрни, олимларнинг тахминига кўра метал сингдирувчи вазифасини утайди, бунда юкори хароратларда эриган метал углеродни тўла узида сингдириб ўта туйинган эритма хосил килади ва жараёнда шундай вазият келадики эртмадан олмос кристаллана бошлайди. Олмос ишлаб чикаришда реакторга графитларни коттализатор билан бирга жойлашишиМеталл – углерод системасида олмоснинг хосил бўлишдаги энг кулай шараит бу босим 4 – 6 ГПа харорат эса 1125 – 1325 0С. Жараёнинг 60 секундида олмос кристалининг ўлчами 0,02 см гача ўсади, бунда у октаэдр панжарадан аста секин куб панжарага ўта бошлайди ва жараёнинг 60 дан 420 секундгача унинг ўлчами 0,04 см катталашади. Назорат саволлари1. Вольфрамкарбидсиз каттик котишмаларда асосий каттик кимёвий бирикма кандай металга тегишли? 2. ТН ва КНТ каттик котишма гурухларида боғлавчи материал сифатида кандай металларн кўланилган? 3. Каттик котишмаларда боғлавчи металнинг асосий вазифасини тушинтириб беринг? 4. Миниралкерамик асбобсозлик материалларининг асосий камчилиги? 5. Миниралкерамик материаларнинг асосий авзалиги? 6. Жуда каттик материалар деб кандай материаларга айтилади? 7. Жуда каттик материаларни каттиклиги бўйича синифларга бўлинг? ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ! Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling