ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ “АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ МУХАНДИСЛИГИ“ ФАКУЛЬТЕТИ “АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДАГИ СУНЬИЙ ИНШООТЛАР ” КАФЕДРАСИ ФАН: ТРАНСПОРТ ТОННЕЛЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ МАЬРУЗАЧИ:ИШАНХОДЖАЕВ А. А. - МАВЗУ:ТОННЕЛЛИ КЕСИШУВНИНГ ГИДРОГЕОЛОГИК ШАРОИТЛАРИ
-
- Тоғ массиви гидрогеологик шароитлари ўзгаришининг тоннел сувларига таъсири.
- Тоннел трассаси бўйлаб тоғ массивининг сувланишини аниқловчи омиллар.
- Тоннел иншоотларига нисбатан асосий сув ўтказувчи иншоотлар турлари.
- Ер ости сувларининг тоннел қопламаларига таъсири.
- дренаж иншооти; сизиб ўтиш; сув ўтказувчи қатламлар; жой релъефи; гидрография; геологик тузилиш; тектоника қатлам сувлари; ёриқ сувлари; карст сувлари; грунт сувлари.
-
- Тоннел қазиш ишлари жараёнида тоғ массивининг гидрогеологик шароитлари сезиларли ўзгарадилар. Агар тоннел талаб даражасида сувдан ҳимояланган бўлмаса, у тоғ жинсларини кесиб бориб ва ўзига ер ости сувлари оқимини ва жадал сизиб ўтишини қабул қилиб, ўзига ҳос дренаж иншоотига айланиб қолади.
- Тоннел сувланишини ишончли прогноз қилиш учун сув ўтказгич сатҳларининг сув билан таъминланиши, ер ости сунъий бўшлиғига сув тушиш йўллари, қурилган иншоот таъсири остида гидрогеологик шароитларнинг ўзгариши мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга бўлиш зарур.
- Тоннел трассаси бўйлаб тоғ массивининг сувланганлигини қуйидаги омиллар, яъни тоннел жойлашиш ҳудудининг иқлим шароитлари, гидрографияси, релъефи, тектоникаси, тоғ жинсларининг емирилиш ва парстланиш даражаси ва характери аниқлайдилар.
- Тоннел жойлашиш ҳудудининг иқлим шароитлари: ўртача йиллик ёғингарчилик, уларни тушиш характери (сель, шунингдек, жадал ёки секин қор эриши), буғланиш.
- Тоннел жойлашиш ҳудудининг гидрографияси: дарёлар, сойлар, йўллар, сув омборлари мавжудлиги ва жойлашуви, ҳудудниг ботқоқланганлиги.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |