Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Ташқи сиёсат деганда нима тушунилади?


Download 134 Kb.
bet11/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу

Ташқи сиёсат деганда нима тушунилади?
Ташқи сиёсат – давлатнинг халқаро ишлардаги умумий йўналиши ўз ичига олади. Ташқи сиёсат давлатнинг бошқа давлатлар ва халқлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларини ўз ичига олувчи мақсад ва воситаларини қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир.
Ушбу нормага мувофиқ бошқа давлатлар билан ёки халқаро ташкилтлар билан тенг ҳуқуқлар ва манфаатлар асосида ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ушбу нормани амалдаги Конституциянинг 17-моддасидаги республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкинлиги оид қоида ҳам тўлдиради.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 17-моддасида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принцип ва қоидалари ҳам акс этган. Жумладан, ушбу моддага мувофиқ Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон 20 га яқин халқаро ва минтақавий ташкилотларга аъзо бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган миллатлар ташкилоти ва б. Бундан ташқари, Ўзбекистон 133 дан ортиқ дав лат билан дипломатик алоқалар ўрнатган.(Қаранг: http://www.mfa.uz – Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги рас мий веб-сайти).


Савол: Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати бўйича қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни биласиз?


Ўқиш учун адабиётлар:

  1. Хусанов О.Т. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи // Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2012. – 564 б.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик. –Т.: ТДЮИ, 2005. – 545 б.

  3. Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик . ТДЮИ, 2010. – 610 б.

  4. Constitutional and Administrative Law / A. W. Bradley and K. D Ewing. 13th ed. 2003.




Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling