Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши қандай амалга оширилган?


Download 134 Kb.
bet7/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши қандай амалга оширилган?
Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилиш зарурати Ўзбекистон мустақиллиги ва ана шу туфайли вужудга келган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурлигида эди.
Мустақиллик учун қўйилган шаҳдам қадам сифатида эътироф этиладиган, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Мустақиллик декларацияси, янги Конституция яратиш учун ҳам асос бўлди. Декларация қабул қилинган Олий Кенгаш сессиясида шу ҳужжат принциплари асосида янги Конституция ишлаб чиқиш зарур деган хулосага келинди ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат Конституция лойиҳасини тайёрлаш бўйича коммисия тузилди.
1991 йил Коституция лойиҳасини тайёрловчи коммисиянинг биринчи мажлиси ўтказилиб, коммисия аъзолари ва етакчи мутахассислардан ташкил топган, 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унинг вазифаси сифатида лойиҳа тайёрлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш белгиланиб, Конституция бўлимларини тайёрлаш учун 6 та кичик гуруҳлар ташкил қилиниб, уларнинг ҳар бирига Конституциянинг муқадиммасини, Конституциявий тузум асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик, бурчлари, фуқаро ва жамият, давлат тузилиши, давлат ҳокимияти тизими бўлимларини тайёрлаш юкланди. Кичик гуруҳлар таркибига 50 нафар олимлар, илмий ходимлар, мутахасислар жалб этилди.
Конституция лойиҳасининг биринчи варианти 1991 йил ноябрда тайёрлаб бўлинди. 1991 йил 31 августда Республикамизда Мустақиллик эълон қилинди. Иттифоқ даврида бошланган ишнинг дастлабки варианти мустақиллик даврида тугалланди. У Муқаддима, 6 бўлим ва 158 моддадан иборат эди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши, лойиҳа устида ишлашни янада жонлантириб юборди. Конституцияда сиёсий, иқтисодий мустақиллик ўз аксини топиши керак эди. Шулар асосида лойиҳа такомиллаштирилиб, 1992 йил баҳорида 149-моддадан иборат иккинчи вариант тайёрланди.
Тайёрланган лойиҳа Комиссия қарорига асосан 1992 йил 26 сентабрда оммавий ахборот воситаларида умумхалқ муҳокамасига эълон қилинди.
Умумхалқ муҳокамаси ўтган давр, шу вақтда аҳолининг фаоллиги кучайган даврга тўғри келганлиги билан характерланади. Иттифоқнинг тарқаб кетиши, мустақилликнинг қўлга киритилиши халқнинг фаоллигига ижобий таъсир қилди. Демократик ўзгаришлардан таъсирланган фуқароларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этиш орқали муҳим масалаларга таъсир қилиш иштиёқи шу вақтда айниқса кучайди.
Қўрқувлардан, тоталитар тузум таъқибидан халос бўлган халқ ўз фикрини эркин баён қилиш имкониятига эга бўлди. Оммавий ахборот воситаларида, йиғилишларда ҳар хил фикрлар баён қилишга кенг имконият яратилди. Лойиҳа бўйича кўплаб таклифлар тушди. Шулар асосида лойиҳа қайта ишланиб, 1992 йил 21 ноябрда такомиллашган лойиҳа иккинчи марта умумхалқ муҳокаси учун матбуотда эълон қилинди.
Лойиҳа ҳар томонлама ўйлаб, такомиллаштирилгандан сўнг, Конституциявий комиссия 1992 йил 7 декабрда бўлиб ўтган мажлисида, уни кўриб чиқишни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш сессиясига киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Комиссиянинг ушбу охирги мажлисида ҳам Раис таклифи билан лойиҳанинг кўплаб нормалари такомиллаштирилди.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling