Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Конституцияларнинг ишлаб чиқиш ва қабул қилиш қандай амалга оширилади?


Download 134 Kb.
bet4/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Конституцияларнинг ишлаб чиқиш ва қабул қилиш қандай амалга оширилади?
Конституцияларни ишлаб чиқилиши турли мамлакатларда ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Лекин, барча хорижий мамлакатлар учун умумий бўлган қоидалар ҳам мавжуд. Яъни барча мамлакатларда Конституцияларни лойиҳаларини тайёрлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. Лойиҳа махсус конституциявий комиссиялар томонидан тайёрланади.
2. Лойиҳалар сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари томонидан тақдим этилади.
3. Лойиҳа парламент ёки ҳукумат томонидан тайёрланади.
4. Лойиҳани тайёрлашда, собиқ мустамлака мамлакатлар фаол иштирок этади. Масалан, Буюк Британия ўзининг собиқ мустамлака давлатларида уларнинг Конституцияларини тайёрлашда қатнашган.
Лойиҳа Конституциявий таъсис мажлиси томонидан тайёрланади. Бунга Италия (1947 йилги), Бразилия (1988 йилги), Россия (1993 йилги) Конституциялари мисол бўла олади.
Шунингдек, дунё мамлакатларининг ҳаётий тажрибаси шуни кўрсатадики, Конституциялар турли давлатларда турлича қабул қилиниши мумкин:
1. Конституция ҳокимиятининг олий вакиллик органи томонидан ишлаб чиқилади ва айрим ҳолларда умумхалқ муҳокамасидан ўтгандан сўнг қабул қилинади
2. Конституция махсус таъсис этилган давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. (Хитой, Мозамбик, Ветнам ва Грузияда Таъсис йиғилиши томонидан қабул қилинади).
3. Референдум йўли билан бевосита халқ томонидан қабул қилинади. (Франция, Россия, Белорусия, Алжир, Швейцария ва Филиппинда).
4. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. (Непал (1962), Саудия Арабистони (1992) Конституциялари.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш парламент томонидан, референдум йўли билан, айрим мамлакатларда давлат бошлиғи томонидан киритилиш мумкин. Конституцияга ўзгартириш киритишнинг алоҳида мураккаб тартиби уни барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир. Шу билан бирга Конституциянинг айрим қисмлари умуман ўзгартирилиши мумкин эмас. Масалан, Франсияда республика бошқарув шакли, Германияда давлатнинг федератив тузилиши, Бразилияда ҳокимият ваколатларини тақсимлаш принципи ўзгартирилиши мумкин эмас.
Айрим давлатларда Конституциянинг айрим боблари ўзгартирилиши мумкин эмас. Масалан, Россия Конституциясининг 1, 2 ва 9 боблари ўзгартирилиши мумкин эмас.
Кўпчилик давлатларда Конституция моддаларини ўзгартириш учун мутлақ кўп овоз олиш керак (одатда 2/3). Федератив давлатларда федератсия субйектларининг кўпчилиги (Россияда 2/3 қисми, АҚШда 3/4 қисми) розилигини (ратификатсия қилиши) талаб этилади. Ҳиндистон, Канада, Покистонда эса федератсия субйектларининг розилиги талаб қилинмайди.
Айрим ҳолларда (Скандинавия мамлакатларида) Конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун албатта, референдум чақирилиши, ба‘зи эса давлатларда (Италия) ўзгартиришлар киритиш учун парламент 2 палатасининг мутлақ кўп овозини олиш керак.
Унчалик муҳим бўлмаган ўзгартиришлар оддий кўпчилик овоз билан киритилиши мумкин (Ҳиндистон). Венгрияда Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби референдум йўли билан амалга оширилиши мумкин эмас.
Баъзи ҳолларда эса Конституцияга ўзгартириш киритишни қонун ташаббусига эга бўлган барча субйектларнинг ўзларигина таклиф эта олмайдилар. Масалан, Гретсияда Президент ва парламентнинг 150 депутати розилиги билан, Австрияда бошқа субйектлар билан бирга халқ ташаббуси, яъни 100 минг имзо билан, Италияда 50 минг имзо билан ўзгартиришлар таклиф қилиниши мумкин.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling