Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ


Download 56.5 Kb.
bet1/2
Sana06.01.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1080972
  1   2
Bog'liq
3. KONSTITUTSIYAVIY HUQUQ VA ERKINLIKLAR HAMDA BURCHLAR


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ


МОДУЛЬ – КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ (ўқитувчи Нариманов Бекзод Абдувалиевич)


3-МАВЗУ:КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР ҲАМДА БУРЧЛАР. ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

  1. Дарс машғулоти натижалари мазкур ўқув машғулоти талабада шаxсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар ва уларнинг кафолатлари ҳамда фуқароларнинг бурчлари, шунингдек, гендер тенглигининг конституциявий асослари ҳақида билимларини шакллантиради.



Шаxсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар ва уларнинг кафолатлари ҳамда фуқароларнинг бурчлари деганда нима тушунилади?
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар – шахснинг табиий ажралмас ҳуқуқи бўлиб шахс эркинлигини таъминловчи асосий кафолат бўлиб ҳисобланади. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар нафақат бир мамлакат фуқароларига балки шу мамлакат ҳудудидаги барча фуқароларга яъни чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-бобида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар белгилаб қўйилган. Жумладан, яшаш ҳуқуқи (24-модда), эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи (25-модда); айбсизлик презумпцияси ҳуқуқи (26-модда); шаън ва обру, шахсий ҳаёти ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқи (27-модда); кўчиш, келиш ва чиқиб кетиш ҳуқуқи (28-модда); фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи (29-модда); ҳуқуқ ва манфаатларга дахлдор бўлган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи (30-модда); виждон эркинлиги ҳуқуқи (31-модда).
Мазкур ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.
Сиёсий ҳуқуқлар – инсон ва фуқароларнинг бевосита сиёсий манфаатларига тегишли бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-бобида сиёсий ҳуқуқлар белгилаб қўйилган. Жумладан, жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи (32-модда); митинглар, йиғилишлар ва намойишларни амалга ошириш ҳуқуқи (33-модда); касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш ва оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи (34-модда); мурожаат қилиш ҳуқуқи (35-модда).
Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, сиёсий ҳуқуқларнинг ҳаммаси ҳам барча шахслар учун тааллуқли бўлмайди. Чунончи, жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи ва касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш ва оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш ва оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи ҳисобланади.
Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар – шахсларнинг нормал ҳаёт кечириши учун хизмат қиладиган, уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган ҳуқуқлар гуруҳидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-бобида иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгилаб қўйилган. Жумладан, мулкдор бўлиш ҳуқуқи, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи (36-модда); меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи (37-модда); дам олиш ҳуқуқи (38-модда); ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи (39-модда); малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи (40-модда); билим олиш ҳуқуқи (41-модда); илмий ва техникавий ижод эркинлиги ҳуқуқи, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи (42-модда).
Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни кафолатлашнинг асосий мақсади, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган тўсиқларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашдир. Бундай таъминлаш йиғиндиси юридик кафолатлар дейилади.


Юридик кафолат давлат томонидан ўрнатилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасига мувофиқ давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
Давлат томонидан ҳуқуқлари ва эркинликлари икки усул ёрдамида таъминланади. Биринчи, ҳуқуқлар ва эркинликлар ва уларнинг кафолатларини Конституция ва бошқа қонун нормаларида бегилаб қўйилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-боби инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари деб номланади. Ушбу бобда асосан фуқароларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини кафолатланиши, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари кафолатланиши, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлигини кафолатланиши. Шунингдек, “Фукаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари.
Бундай кафолатрни таъминлаш мақсадида алоҳида давлат органлари ташкил этилади. Суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Инсон ҳуқуқлари бўича вакил (омбудсман) ва б.
Фуқароларнинг бурчлари ҳам шахс, жамият ва давлат ҳаётининг барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-бобига мувофиқ фуқаролар қуйидаги бурчларни бажарадилар: Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш(48-модда); Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш (49-модда); атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш (50-модда); солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш (51-модда); Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш (52-модда).
Савол: Инсон ҳуқуқларига оид қандай халқаро ҳужжатларни биласиз? Мазкур халқаро ҳужжатлар нормаларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларида акс этишининг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти нималарда намоён бўлади? Фикрингизни амалий мисоллар билан асослаб беринг?


  1. Ўқиш учун адабиёт

    1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. –Т.: ТДЮИ, 2005 – 545 б.

    2. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ. Муаллифлар жамоаси – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2012. – 649 б.

    3. Хусанов О.Т. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи // Дарслик – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2012. – 564 б.

    4. Конституционное право. Учебник. Авторский коллектив – Т.: ТГЮУ, 2018. – 565 с.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар




Ўзбeкистoн Республикасининг Конституцияси. – Т.: “Ўзбeкистoн” 2018. – 76 б.


Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон.


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги 464-I-сон Қонуни // 29.08.1997 й. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й. 9-сон, 225-модда.


Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 337-I-сон Қонуни // 26.11.1996 й. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й. 2-сон, 36-модда.


Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-XII-сон Қонуни // 02.09.1993 й. // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда


Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–378-сон Қонуни // 3.12.2014 й. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда


Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги ЎРҚ–403-сон Қонуни //11.04.2016 й. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 141-модда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 07 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда


Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон Қонуни //12.04.2018 й.//


Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Қонун. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2019 й., 03/19/562/3681-сон.




Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling