Тошкент давлат юридик университети н и к о ҳ т у з и ш ҳ у қ у қ и н г и з б о р


ЭР-ХОТИНГА ЯРАШИШ УЧУН БЕРИЛГАН МУХДАТ


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/27
Sana12.09.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1676210
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
file (1)

ЭР-ХОТИНГА ЯРАШИШ УЧУН БЕРИЛГАН МУХДАТ
НИМА?
Охирги пайтларда никоҳдан ажралиш ишларини кўришда 
суд ўз фаолиятини эр-хотинни яраштиришга ва оилавий 
низоларга сабаб бўлувчи вазиятларни чуқур ўрганиб, уни 
бартараф этиш чораларини кўришга қаратмоқда, Бу жараёнда 
оилани сақлаб қолиш, унинг бардавомлигини таъминлашга 
барча — давлат ва жамият ташкилотлари, уларнинг мансабдор 
шахслари, шунингдек, маҳалла-кўй, меҳнат жамоалари ҳам 
масъул экани кўринади.
Қонунчиликка кўра, суд ишнинг кўрилишини кейинга 
қолдириб, эр-хотинга ярашиши учун олти ойга мухдат 
тайинлашга, ажрим чиқаришга ҳақпи.
Суд яраштириш учун берилган муддатни эр-хотинни 
яраштириш мақсадида, зарур ҳолларда, ажрим нусхаларини 
улар яшайдиган жойдаги хотин-қизлар қўмиталарига, фуқаро-
30


ларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - маҳалла фуқаролар йиғи- 
нига муҳокама қилиш ва яраштириш учун юбориши мумкин.
Бунда ишни кўриш бошқа вақтга қолдирилаётган муҳлат 
эр-хотиннинг ўзаро муносабатларини ва уларнинг яшаб 
кетиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши 
лозим.
Лсос: От а кодексининг 40-моддасп.
ҚАНДАИ ҲОЛЛАРДА НИКОҲДАН АЖРАТИШ СУД 
_____________ТАРТИБИДА КЎРИЛАДИ?_____________
Қ^йидаги ҳолларда никоҳдан ажратиш суд тартибида 
кўрилади:
• эр-хотиндан бири никохдан ажралишга рози бўлмаса 
(бундай бўлиши табиий ҳол. Зеро, хиёнат қилган тараф ҳар 
қандай шароитда оиладаги мавжуд моддий ҳолатдан воз 
кечгиси келмайди);
• улар ўртасида вояга етмаган умумий болалари бўлиб, 
уларни кимда қолдириш ва таъминоти учун алимент ундириш 
тўғрисида низо бўлса (алимент ундириш важидан келиб 
чиқадиган бўлсак, бундай бўлиши ҳам табиий);
• эр-хотин ўртасида мехдатга лаёқатсиз, мухтож эр ёки хо- 
тинга алимент ундириш ва унинг микдори хдқида масала туғилса 
(бу хдётда хдмма нарса бўлиши мумкин, деган оддий хдётий 
хдқиқат талабидан келиб чиқсак, бунинг эхтимоли хдм мавжуд);
• биргаликда умумий мулкни бўлиш бўйича низо бўлса 
(бу ҳолат гарчи энг сўнгида қайд этилаётган бўлса-да, 
юқоридаги ҳолатлар орасида кам аҳамиятга эга бўлмаган 
жиҳатдир. Зеро, умумий мол-мулкни яратишда кимнингдир 
реал ҳиссаси ортиқ бўлишидан кун тартибида ажралиш, 
мавжуд никоҳни тугатиш масаласи қўйилганда, айнан тенг 
бўлишга ҳаракат қилиш мотивацияси юқори бўлади).
Никохдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин 
вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки)
31


меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот 
бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг микдори 
ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир 
келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилиши мумкин.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling