Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
ШАХСГА ҚАРШИ ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предмети
Тадқиқотнинг объекти шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган
жиноятларнинг виктимологик профилактикаси билан боғлиқ муносабатлар тизими ҳисобланади. Тадқиқотнинг предмети шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар виктимологик профилактикасига оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, айрим хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти ҳамда юридик фанда мавжуд бўлган концептуал ёндашувлар, илмий-назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборатдир. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тарихий, тизимлилик, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, аниқ социологик, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция, статистик маълумотлар таҳлили каби усуллар қўлланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг 10 хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган оила ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила эканлиги асослаб берилган; ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг вояга етмаганларни спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишига, чекишига йўл қўймаслик зарурати ва назоратсиз ёки қаровсиз қолган вояга етмаганларга нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилиши исботланган; жабрланувчи томонидан жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши жиноий жавобгарликни истисно этувчи ҳолат эканлиги; шахснинг жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги асосланган; хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаётига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик) зўравонлик ҳисобланиши; ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши таҳдиди остида бўлган аёл жабрланувчи эканлиги асослантирилган; хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирлари; тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳисобини юритиш лозимлиги исботланган; тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, руҳий, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказлар ташкил этиши лозимлиги исботланган. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling