Тошкент фармацевтика институти Биотехнология кафедраси фармацевтик инжиниринг


Икки ёки бир неча компонентлардан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда ҳайдаш (дистилляция ва ректификация) усули кенг ишлатилади


Download 1.48 Mb.
bet2/4
Sana02.05.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1423003
1   2   3   4

Икки ёки бир неча компонентлардан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда ҳайдаш (дистилляция ва ректификация) усули кенг ишлатилади.

  • Икки ёки бир неча компонентлардан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда ҳайдаш (дистилляция ва ректификация) усули кенг ишлатилади.
  • Мураккаб ҳайдаш
  • (ректификация).
  • ректификация
  • вино
  • эфир мойлари
  • ликёр-ароқ
  • синтетик
  • каучук
  • нефть
  • спирт
  • Саноатда ректификация
  • Хайдашнинг махсус усуллари:
  • паст
  • температурали
  • ректификация
  • молекуляр
  • дистиллаш
  • азеотроп
  • ректификация
  • экстракцион
  • ректификация
  • Лаборатория шароитида оддий ҳайдаш
  • Хайдашда ишладиладиган совутгичлар
  • Новокаин субстанциясини ишлаб чиқаришнинг технологияси ва босқичлари
  • Диэтиламиноэтанол олиш
  • Техник Новокаин олиш
  • Тозаланган Новокаин ишлаб чиқариш
  • Амалда кўпинча кўп компонентли аралашмаларни ажратишга тўғри келади, бироқ жараённинг назариясини ўрганиш учун икки компонентли, яъни бинар аралашмани ҳайдаш йули билан ажратишни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бинар аралашма енгил ва қийин учувчан компонентлардан ташкил топган бўлади.
  • Суюқлик - буғ системасининг хоссалари
  • Бинар аралашмаларнинг классификациясини Д. П. Коновалов ишлаб чиққан ( 7 -расм). Бу расмда турли бинар аралашма буғларининг умумий босими ва суюқ фаза ўртасидаги боғлиқлик кўрсатилган. Вертикал ўқда ўзгармас температурада аралашма буғининг умумий босими берилган бўлса, горизонтал ўқда эса суюқ фазанинг тар­киби (% ҳисобида) кўрсатилган.
  • Агар аралашма компонентлари ўзаро бир-бирида эримаса (ёки жуда оз миқдорда эриса), бу ҳолат 1- чизиқ орқали ифодаланади. Бунда аралашма буғларининг босими тоза компонентлар буғ босимларининг йиҲиндисига тенг булади. Бу турдаги аралашмаларга бензол ҳамда сувнинг ёки углерод сульфид ва сувнинг аралашмалари мисол бўлади.
  • Суюқлик - буғ системасининг хоссалари
  • Бинар аралашма компонентлари бир-бирида қисман эриса, бундай аралашма буғларининг босими 2 чизиқ бўйича ўзгаради. Бундай системаларга сув — изобутил спирт, сув — изоамил спирт аралашма­лари киради.
  • Компонентлари ўзаро тўла ва исталган нисбатларда бир-бирида эрийдиган аралашмалар буғлари­нинг босими 3- чизиқ бўйича ўзга­ради.
  • Бундай аралашма бурлари йиғиндисининг ўзгариши максимум орқали ўтади, бу ҳолат максимал температурадаги суюқ фазанинг тегишли таркиби билан белгиланади. Бу турдаги аралашмага этил спирт — сув аралашмаси мисол бўлади.
  • Компонентлар бир-бирида тўла эриса, аралашма буғларининг умумий босими минимумга эга бўлади (5- чизиқ). Бун­дай аралашмалар қаторига сув — чумоли кислота, ацетон — хлороформ аралашмалари киради.
  • Бир компонент иккинчи компонентда тўла эриса-ю, бирок; босим максимум ёки минимумга эга бўлмаса, бундай ҳолат 4- чизиқ орқали ифодаланади. Бундай эритмалар .-идеал системалар деб юритилади (масалан: аммиак — сув; метил спирт — этил спирт).
  • Шундай қилиб,
  • Р = f(x)
  • чизиқнинг кўриниши система компонентлари молекулаларининг ўзаро таъсири турлича бўлиши билан боғлиқ экан.
  • Бинар системаларнинг мувозанат ҳолатдаги фазалари таркиби Д.П.Коновалов томонидан ўрганилган ва иккита қонун таклиф этилган.
  • «Эритма билан мувозанатда бўлган буғ доим ўзида шундай компонентни ортиқча ушлайди, бунда эритмага шу компонентдан қўшилганда унинг қайнаш температураси пасаяди». Масалан, этил спирт — сув системасини кўрамиз. Агар суюқ фазага спирт қўшилса системанинг қайнаш температураси пасаяди. Коноваловнинг биринчи қонунига асосан, бундай эритма қайнаши пайтида буғ фазасининг спирт буғлари билан бойиши содир бўлади.
  • Коноваловнинг биринчи қонуни қуйидагича:
  • Коноваловнинг иккинчи қонуни
  • азеотроп аралашма таркибини аниқлашга имкон беради: «Аралашма­нинг буғ босими экстремумларида суюқлик ва буғ фазаларининг таркиблари бир хил бўлиб қолади.»
  • Этил спирт — сув системаси азеотроп аралашмаларга мисол бу­лади. Нормал босимда суюқ фазадаги спиртнинг 95,97 массавий процентига буғ таркибидаги спиртнинг 95,97 массавий проценти тўғри келади. Бу нормал босимдаги спирт ва сувнинг азеотроп аралашмаси бўлади ( 8-расм).

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling