Тошкент фармацевтика институти Биотехнология кафедраси фармацевтик инжиниринг


Суюқлик - буғ системасининг хоссалари


Download 1.48 Mb.
bet3/4
Sana02.05.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1423003
1   2   3   4

Суюқлик - буғ системасининг хоссалари

  • системада босимнинг ўзгариши билан система мувозанатининг ўзгариши юз беради, натижада буғ фазасининг мувозанат таркиби ўзгаради. Бу ўзгаришнинг моҳиятини аниқлаш учун М. С. Вревский томонидан иккита қонун таклиф этилган:
  • 1. Икки компонентли аралашманинг қайнаш температураси (ёки босими) оширилганда буғларнинг таркибида буғланиши учун катта энергия талаб қилувчи компонентининг нисбий миқдори ортади.
  • 2. Буғининг учувчанлиги максимумга эга булган эритмаларнинг температураси (ёки босими) оширилганда азеотроп аралашмаларда буғланиши учун катта энергия сарфини талаб қилувчи компонентнинг нисбий миқдори ортади. Буғининг учувчанлиги минимумига эга бул­ган эритмаларнинг қайнаш температураси оширилганда азеотроп аралашмада буғланиши учун кам энергия талаб қилувчи компонентнинг нисбий миқдори кўпаяди.
  • Вревский қонунига кўра, этил спирт — сув аралашмаси учун суюқликдаги спиртнинг концентрацияси кам бўлганда (21% моль гача) системадаги босим камайиши билан буғ таркибидаги сув миқдори ортади, спиртнинг суюқликдаги концентрацияси юқори бўлганда (21% моль дан катта) босим камайиши билан буғ таркибидаги спирт миқдори кўпаяди.
  • Азеотроп аралашмаларда эса системадаги босим камайиши билан улардаги спирт миқдори кўпаяди. Босимнинг айрим минимум қийматида азеотроп нуқтаси йуқолиб кетади ва қайдаш натижасида сувсиз спирт олиш мумкин булади. 10.1- жадвалда турли босимлар учун азеотроп аралашмадаги спирт миқдорининг ўзгариши келтирилган.

Оддии ҳайдаш жараёни

  • Суюқ аралашмаларни бир марта қисман буғлатиш йули билан ажратиш жараёни оддий ҳайдаш деб аталади.
  • Оддий ҳайдаш жараёни аралашма компонентларининг учувчанликлари ўртасидаги фарқ анча катта бўлгандагина ишлатилади.
  • Одатда суюқ аралашмаларни бирламчи ажратиш учун ҳамда мураккаб аралашмаларни кераксиз қўшимчалардан тозалаш учун оддии ҳайдаш усулидан фойдаланилади.

Оддий ҳайдаш

  • атмосфера босими
  • ёки вакуум остида олиб борилиши мумкин.
  • Вакуумни қўллаш натижасида иссиқликка чидамсиз аралашмаларни ажратиш имкони туғилади. Вакуум қўлланилганда эритмаларнинг қайнаш температураси пасаяди, шу сабабли ҳайдаш кубини иситишда паст кўрсаткичли сув буғларидан фойдаланиш мумкин.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling