Тошкент фармацевтика институти Биотехнология кафедраси фармацевтик инжиниринг


Оддий ҳайдаш қуйидаги усулларга бўлинади


Download 1.48 Mb.
bet4/4
Sana02.05.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1423003
1   2   3   4

Оддий ҳайдаш қуйидаги усулларга бўлинади:

  • 1) фракцияли ҳайдаш;
  • 2) дефлегмация билан ҳайдаш;
  • 3) сув буғи билан ҳайдаш.

Фракцияли ҳайдаш.

  • Суюқликларни фракцияли ҳайдаш даври ёки узлуксиз усулларда олиб борилади. Ҳайдаш кубидаги суюқлик аста-секин буғлатилади. Ҳосил булган буғлар конденсаторга юборилади. Агар ҳайдаш жараёни даврий равишда олиб борилса, у ҳолда вақт ўтиши билан қолдиқ суюқликдаги енгил учувчан компонентнинг миқдори ва натижада, дистиллятнинг таркибидаги енгил учувчан компонентнинг миқдори ҳам камая боради. Шу сабабли ҳар хил таркибли дистиллятнинг фракциялари ажратиб олинади. ҳар хил таркибли маҳсулот олишга мўлжалланган суюқликларни ажратиш усули фракцияли ҳайдаш деб аталади

Ушбу расмда фракцияли хайдаш учун даврий ишлайдиган қурилманинг схемаси кўрсатилган.

  • Дастлабки аралашма ҳайдаш
  • кубига солинади.
  • Ҳайдаш кубининг ичига
  • змеевик жойлаштирилган
  • бўлиб, у орқали сув буғи ўтади.
  • Суюқлик қайнаш температурасигача иситилади. Ҳосил бўлган буғлар конденсатор совиткичга юборилади. Дистиллят фракциялари тегишли идишларга тушади. Ҳайдаш жараёни тамом бўлгандаи сўнг, қолдиқ суюқлик ҳайдаш кубидан тушириб олинади. Сўнгра цикл қайта такрорланиб, ажратилиши лозим бўлган суюқлик ҳайдаш кубига яна берилади.

Дефлегмация билан хайдаш.

  • Суюқлик аралашмасининг ажратиш даражасини ошириш учун дистиллятнинг таркиби дефлегмация ёрдамида бойитилади, ҳайдаш кубидан чиқаётган буғлар дефлегматорга ўтади, у ерда буғлар қисман конденсацияланади

Дефлегмация билан хайдаш

Сув буғи билан ҳайдаш.

  • Аралашманинг қайнаш температурасини пасайтиришга вакуум ишлатишдан ташқари унинг таркибига қўшимча компонентлар (сув буғи ёки инерт газ) киритиш йўли билан ҳам эришиш мумкин. Агар аралашманинг компонентлари сувда эримаса, у ҳолда ҳайдаш кубига қўшимча компонент сифатида сув буғи киритилади. Бу усулдан 100 С дан юқори температураларда қайнайдиган моддаларнинг аралашмаларини ажратиш ёки уларни тозалаш учун фойдаланиш мумкин.

Сув буғи билан ҳайдаш


Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling