Тошкент Фармацевтика институти Фармацевтик кимё кафедраси Дори воситаларини замонавий таҳлил усуллари фани


Download 0.57 Mb.
bet5/6
Sana23.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1385700
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза (1)

г) мақоланинг навбатдаги бўлими дори препаратларининг таркибига кўпроқ қўшилиб қолиши мумкин бўлган ёт моддаларнинг бор-йўқлигини синчиклаб текширишга бағишланган. Бу ерда дори таркибига қўшилиб қолган рангли ва лойқа хосил қилувчи, сувда эримайдиган қўшилмаларни аниқлашда Давлат фармакопеяси кўрсатмаси бўйича тайёрланган махсус стандарт (эталон) эритмалар билан таққослаб аниқланади. Дори моддаларини, айниқса инъекция ва кўз томчилари сифатида ишлатиладиган эритмаларда рН қийматини потенциометрик ва колориметрик усуллар бўйича аниқлашга катта эътибор берилган.

  • д) фармакопея мақоласининг охирги қисмида дори моддасининг миқдорини аниқлаш усули ва унга қўйилган тегишли талаблар кўрсатиб ўтилган.
  • Мақолада яна дорини сақлаш қоидаси, захарли ва кучли таъсир кўрсатувчи дорилар учун бир мартали ва бир суткали юқори дозалари хамда препаратларнинг асосий фармакологик таъсири берилган.
  • Давлат фармакопеяси ва фармакопея мақолалари дори моддаларининг сифати аъло даражада бўлиб туришини таъминлашга қаратилган мухим юридик хужжат вазифасини бажаради ва дори моддалари сифатини баҳолашда улар фақат Давлат фармакопеяси ёки фармакопея мақолалари кўрсатмалари бўйича текширилган бўлиши керак.
  • 1987 йилда Давлат фармакопеяси XI нашрининг I жилди, 1990 йилда эса унинг иккинчи жилди нашр этилди.
  • Фармакопеянинг биринчи жилди «тахлилнинг умумий усуллари» номи билан чиқарилиб, у фармакопея тахлилида қўлланадиган барча замонавий физикавий, физик-кимёвий хамда доривор ўсимлик махсулотларини тахлил қилиш усулларига бағишланган жами 54 умумий мақоладан иборат. Фармакопеянинг иккинчи жилди икки кисмдан ташкил топган бўлиб, унинг биринчи кисми «Умумий тахлил усуллари»ни ўз ичига олган бўлса, иккинчи кисми эса «Доривор ўсимликлар махсулотлари-нинг сифатини норматив талаблар асосида сақлаб туриш ва назорат қилиш» га бағишланган. «Умумий тахлил усуллари» китобнинг асосий қисмини ташкил қилиб, унда фармацевтика тахлилига доир 40 мақола мавжуд.

Магний сульфат. Magnesii sulfas. М.м. 246,43

  • Ташқи кўриниши. Призматик рангсиз кристаллар, хавода учувчан. Аччиқ — шўр тамли.
  • Эрувчанлиги. Бир қисм сувда, 0,3 қисм қайноқ сувда эрийди, 96 % спиртда амалда эримайди.
  • Чинлиги. Препарат магний ва сулфатларга хос реакциялар беради.
  • Эритманинг тиниқлиги ва ранги. 2 г препаратни 20 мл сувда эритилади ва 5 дақиқа давомида қайнатилади. Совутилган эритма рангсиз ва тиниқ бўлиши керак.
  • Ишқорийлиги ва кислоталиги. Юқорида тайёрланган эритмадан 5 мл олинади ва унга 5 мл сув ва 2 томчи фенолфталеин қўшилади, эритма рангсиз бўлиши керак. 0,01 н. натрий гидроксид эритмаси билан пушти ранггача титрланганда 0,1 мл сарф бўлиши керак.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling