Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси қошида 4та қўмита (фармакопея қўмитаси, фармакология қўмитаси, наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, янги тиббиёт техникаси қўмитаси) ва 2 та бўлим (фарм назорат бўлими, сертификация ва рўйхатга олиш бўлими) фаолият юритади. - Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси қошида 4та қўмита (фармакопея қўмитаси, фармакология қўмитаси, наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, янги тиббиёт техникаси қўмитаси) ва 2 та бўлим (фарм назорат бўлими, сертификация ва рўйхатга олиш бўлими) фаолият юритади.
Дори моддаларининг сифатини текшириш учун асосий қўлланма сифатида уларнинг хар қайсиси учун айрим тузилган махсус меъёрий-техник хужжатлардан фойдаланилади. Бундай хужжатлар стандартлар деб хам юритилади. Меъёрий-техник хужжатлар дори моддаларининг хар томонлама сифатли сақланиб туришини таъминлайди, унда дори-дармонлар сифатига нисбатан қўйилган талаблар ва тахлил қилиш учун келтирилган усуллар чуқур, илмий асосланган бўлиб, хозирги замон фан, техника хамда илғор тажриба ютуқларини ўз ичига олади. Амалдаги тармоқ стандарт (42-1-71) кўрсатмаси бўйича дори моддалар ва ўсимлик дори махсулотларига қуйидаги туркумдаги меъёрий -техник хужжатлар тузиб чиқилади. Фармакопея мақолалари — ФМ Вактинчалик фармакопея мақолалари — ВФМ Тармоқ стандартлари — ТС. - Фармакопея мақолалари тиббиётда кенг қўлланилаётган ва саноатда сериялаб ишлаб чиқарилиши тўла йўлга қўйилган дори моддаларига тузиб чиқилади. Уни тармоқ стандарти тасдиқлаган режа асосида дори моддасининг ишлаб чиқаришини ўз зиммасига олган корхона ва тиббиётга тавсия қилган муассаса (препарат муаллифи) биргаликда тайёрлайди.
- Вақтинчалик фармакопея мақолалари, фармакологик қўмита томонидан тиббиётда қўллашга рухсат берилган ва сериялаб чиқаришга мўлжалланган янги дори моддалари учун ишлаб чиқарилади. Уни дори моддасини тиббиётга тавсия қилган муассаса (препарат муаллифи), тармоқ илмий-текшириш хамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш институти режа асосида тайёрлайди.
- Вақтинчалик фармакопея мақолалари қисқа муддатга мўлжалланган бўлиб, уни амалда ишлатиш муддати уч йилдан ошмаслиги керак. Дори моддасининг ишлаб чиқарилиши тўла йўлга қўйилгандан сўнг, вақтинчалик фармакопея мақоласи ўз кучини йўқотади ва унинг ўрнига, керак бўлса, айни препаратга тегишли ўзгариш киритилган холда фармакопея мақоласи тузиб чиқилади. Тармоқ стандартлари (ТСТ) дори моддаларини тайёрлаш ва етказиб беришга доир қўшимча техник талабларни ўз ичига олган норматив-техник хужжат бўлиб, унда қадоқлаш, манзилга етказиш, қабул қилиш, сақлаш шароити, хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар тўғрисида тегишли кўрсатмалар берилган. Тармоқ стандартлари Соғликни Сақлаш вазирлиги билан келишилган холда тиббиёт Саноат вазирлиги томонидан тасдиқланади.
- Фармакопея мақоласи ва вақтинчалик фармакопея мақоласининг лойихаси тайёрлангач, уни фармакопея қўмитасида ташкил этилган илмий ихтисослаштирилган текширув жамоаси кўригидан ўтказилиб, тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги янги дори моддалар ва тиббиёт техникасини амалиётга жорий этиш бошқармасига хавола қилинади ва у ерда тасдиқлангандан сўнг кучга киради. Сифати ва терапевтик қиймати юксак кўрсаткичга хамда тиббиётда кенг кўлланишга эга бўлган дори моддалари Давлат фармакопеясига айрим мақола сифатида киритилади.
- Давлат фармакопеяси дори-дармонлар сифатини нормага солиб турувчи умумдавлат стандартлар ва талаблар тўплами бўлиб, у юридик конуний асосга эга. Ундаги дори моддаларининг сифатига нисбатан қўйилган талаблар жумхуриятдаги барча дори ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, назорат қилиш ва ишлатиш билан шуғулланувчи корхона ва муассасаларга мажбурийдир. Фармакопея мақоласи ва вақтинчалик фармакопея мақолалари хам Давлат фармакопеясига ўхшаш кучга эгадир. Давлат фармакопеясида хар бир дори моддаси учун келтирилган мақола қуйидаги тартибда тузилган бўлади:
- а) мақоланинг сарлавхасида дорининг кетма-кет ёзилган лотинча-русча ва кимёвий номи берилган. Бу ерда унинг кимёвий тузилиши, эмпирик формуласи ва молекуляр массаси келтирилган.
- б) мақоланинг навбатдаги «таърифлаш» бўлимида дори моддасининг физикавий ва физик-кимёвий хоссаси (агрегат холати, ранги, хиди, мазаси, эрувчанлиги, зичлиги в.б.) тасвирланган. Бу ерда препаратнинг физикавий хоссасига асосланиб, унинг сифати қайси даражада эканлигига бошлангич баҳо берилади.
- в) мақоланинг кейинги бўлими дори моддасининг чинлигини аниқлашга бағишланган бўлиб, унда фармацевтика тахлилида ишлатиладиган энг сезгир ва ўзига хос, амалда бажарилиши бирмунча қулай ва содда реакциялар келтирилган. .
Do'stlaringiz bilan baham: |