Фармакология фани дори моддаларнинг организмга таъсири механизмини ўрганса, Фармацевтик кимё фани дори моддасининг организмга таъсири билан унинг кимёвий тузилиши орасидаги боғликлик қонуниятларини ўрганади. Биологик кимё фани организмда кечадиган биологик жараёнлар механизмини ўрганса, Фармацевтик кимё фани дори моддаларнинг метаболитлари ва уларнинг тузилишини ўрганиш билан шуғулланади. - Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларининг умумий, ташкилий-техник қоидаларини ишлаб чиқувчи стандартлашнинг Давлат тизими фаолият кўрсатмоқда. Республикада стандартлаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади: - Хўжалик сохасида – вазирлар махкамаси қошидаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш бўйича давлат маркази (ЎзДавСтандарт).
- - Табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф мухитни ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан мухофаза қилиш сохасида Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси.
- - Қурилиш, қурилиш саноати, иншоатларни лойихалаш ва конструкция соҳаси. (Давлат архитектура қурилиш қўмитаси.)
- - Тиббиёт махсулотлари, тиббиёт буюмлари, дори воситалари хамда Республика саноатида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган дори воситаси таркибидаги инсон саломатлиги учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалалари бўйича – ЎзРССВ қошидаги дори воситалари ва тиббиёт техникасини сифатини назорат қилиши Бош бошқармаси.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 май №181сон ҚАРОРИ. Доривор воситалар, тиббий буюмлар ва даволаш-профилактик озиқ-овқатлари сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида.
- Фармацевтика маҳсулотлари, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификатциялаш соҳасида ягона Давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида ВМ қарор қилади:
- УзР ССВнинг ушбу вазирлик таркибида Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
- Бош бошқармага доривор воситалар ва диагностика воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар сифати устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, доривор воситалар, тиббий буюмлар, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техникани экспертизадан ўтказувчи, стандартлаштирувчи, рўйхатдан ўтказувчи ва сертификацияловчи муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш юклансин.
- ДВТТСНҚ Бош бошқармаси ЎзР Вазирлар махкамасининг 1995 йилнинг 5 майдаги 181-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг зиммасига дори ва ташхис куйиш воситалари, тиббиёт техникаси, тиббиёт буюмлари устидан давлат назоратини олиб бориш, тиббиёт техникаси ва дори воситаларини экспертиза қилиши, стандартлаш, рўйхатга олиш ва сертификациялаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ишини бошқариш ва мувофиқлаштириш ишлари юклатилган. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси қошида 4та қўмита (фармакопея қўмитаси, фармакология қўмитаси, наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, янги тиббиёт техникаси қўмитаси) ва 2 та бўлим (фарм назорат бўлими, сертификация ва рўйхатга олиш бўлими) фаолият юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |