- Ишлатилиши.
- Кадмий – юмшоқ, кумушсимон, оқ металл, 321 °С да суюқликка айланади, кислоталарда эриб тегишли тузларни ҳосил қилади. эркин кадмий «кукунли металлургия» деб аталган қотишмалар олиш усулида яхши материал бўлиб хизмат қилади, ундан ҳам турли юмшоқ қотишмалар олинади, ишқорли аккумуляторлар ясашда фойдаланилади. Тиш касалликларини даволашда қадмий амалгамаси (кадмийнинг симоб билан аралашмаси) ишлатилади. Кадмий тобланувчи бўёқлар олиш, типография шрифтларини тайёрлаш, галванотехника, чинни ишлаб чиқариш ҳамда реактив сифатида қўлланилади Кадмий бирикмаларидан CdS жуда ҳам қимматли модда ҳисобланиб ундан сариқ бўёқ тайёрланади.
- Кадмий сақловчи бўёқлар заҳарлилиги туфайли кўп давлатларда болалар ўйинчоқлари ясашда қўлланиши ман этилган.
-
- Металл ҳолидаги кадмий ва унинг тузларини юқори ҳароратда қиздириш инсон учун зарарли бўлган буғларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Одам организми учун 0,03 г миқдордаги кадмий сулфат заҳарланишга сабаб бўла олади.
- Корхоналарда унинг ҳаводаги концентрацияси 0,0001-0,001 мг/м3дан ва кадмий оксидининг аэрозоли 2500-2900 мг/м3 дан ортиши организм учун жуда хавфлидир.
- Токсикологик аҳамияти.
- Кадмий оксиди ва чанги кучли заҳарли таъсирга эга. Организмга тушган кадмий оқсиллар билан бирикади. Қондаги ферментларнинг сулфгидрил гуруҳи билан бирикиб, улар функциясини бузади. Организм кадмий бирикмалари билан заҳарланган ҳолларда қонли ич кетиш, жигар ва юракда ёғ моддаларининг тўпланиши, буйракнинг яллиғланиши каби ўзгаришлар содир бўлади. Организмга тушган кадмий бирикмалари жуда ҳам узоқ вaқт давомида ошқозон ва пешоб йўллари орқали ташқарига чиқарилади.
ЧИНЛИГИНИ АНИҚЛАШ. - Минерализатдан ДДТК ёрдамида экстракциялаб олинади.
- 2. Калий ферроцианид билан реакцияси.
- Сфероид шаклидаги
- йиғилган призмалар
- H2CdBr4
- Сфероид шаклидаги
- йиғилган призмалар
- Миқдорини аниқлаш.
-
- Кадмий миқдорини ҳажмий - трилонометрик усулда аниқланади (индикатор эриохром кўки)
Do'stlaringiz bilan baham: |