Тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Download 21.47 Kb.
bet4/5
Sana18.11.2023
Hajmi21.47 Kb.
#1784378
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза- Zn Sb Tl Cd

СУРМА

  • Ишлатилиши.
  • Тиббиётда лейшманиоз ва гелминтоз хасталикларига қарши қўлланилади.
  • Сурма бирикмаларидан унинг сульфидлари турли резина маҳсулотларини тайёрлашда, Sb2S5 пиротехника ва гугурт, брезент материаллар ишлаб чиқаришда кенг миқёсда ишлатилади; булардан ташқари, сурма ва унинг бирикмалари эмаллик идиш-товоқлар, кулолчилик моллари, махсус ойна ва ҳар хил қаттиқ қотишмаларни тайёрлашда, типография шрифтлари олишда керакли хом ашё бўлиб ҳисобланади. SbCl3 металларни занглашдан сақловчи қоплама сифатида ишлатилади.
  • Токсикологик аҳамияти.
  • Сурма бирикмалари ичида энг заҳарлиси - стибин ҳисобланади, у аввал марказий асаб тизимини ишдан чиқаради, сўнг эса қон таркибига ҳам салбий таъсир қилади. Қонга тушгач сурма бирикмалари юрак мушаклари ва жигарни ишдан чиқаради. Бу модда билан заҳарланганда бош оғриши, кўнгил айниш, нафас олишнинг қийинлашиши, пешоб ажратишнинг кўпайиши каби аломатлар юз беради. Патологик текширувда ўпка тўқималари ва қизил ўнгачда қон қуйилиши сезилади.
  • Организмга тушган сурма элементининг уч валентли бирикмалари унинг беш валентли ҳосилаларига қараганда кучлик таъсир этади:
  • Организмга киритилган сурма бирикмаларининг асосий қисми қалқонсимон безда, жигарда ва талоқда тўпланади.

ЧИНЛИГИНИ АНИҚЛАШ.

  • 1. Малахит ёки бриллиант яшили билан реакция.
  • HSbO2+ 2NaNO2 + 2HCl  HSbO3 + 2NO + 2NaCl + H2O
  • HSbO3 + 6HCl  H[SbCl6] + 3H2O
  • бирикма натрий сульфат + ксилол (толуол) билан экстракцияланади. Минерлизатда сурма бўлса органик эритувчи қатлами мовий рангга бўялади. Реакцияни Fe+3 бериши мумкин, уни фарқлаш учун 5н H2SO4 билан чайқатилганда ранг йўқолади.

2. НАТРИЙ ТИОСУЛФАТ БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИГАН РЕАКЦИЯ.

  • зарғалдоқ
  • 2Sb+3 + 3Na2S2O3 + 3H2O  Sb2S3 + 3Na2SO4 + 6H+
  • Реакцияни боришига ҳалал берувчи темир катионларини фторидлар қўшиб, мис эса (ДДТК)2Рb билан экстракциялаб йўқотилади.
  • Миқдорини аниқлаш.
  • Сурманинг миқдорини малахит яшили билан ҳосил қилган рангни толуол билан экстракциялаб фотометрик усулда аниқланади.

Download 21.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling