- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
- ТОКСИКОЛОГИК КИМЁ КАФЕДРАСИ
- 10- Маъруза
- МАВЗУ: Рух (рух фосфиди), таллий, сурма ва кадмий элементларини сақловчи бирикмалар, уларни токсикологик аҳамияти. Минерализатдан рух, таллий, сурма ва кадмийни таҳлил усуллари
-
- Тошкент – 2022
- Маъруза вақти - 2 соат.
- Ўқитиш мақсади - Талабаларни минерализат таркибидаги рух (рух фосфиди), таллий, сурма ва кадмий элементларини сақловчи заҳарли бирикмаларига текшириш схемаси билан таништириш.
- Маъруза режаси:
- 1. Рух (рух фосфиди), ва унинг бирикмаларини токсикологик аҳамияти, уларни сифат ва миқдор таҳлили.
- 2.Таллий ва уларнинг бирикмаларини токсикологик аҳамияти, уларни сифат ва миқдор таҳлили.
- 3. Сурма ва уларнинг бирикмаларини токсикологик аҳамияти, уларни сифат ва миқдор таҳлили.
РУХ - Ишлатилиши. Рух хлорид тузи ёғоч материалларни бузилмаслиги учун консервант сифатида, рух фосфид деб аталадиган модда эса қишлоқ хўжалигида донларни сичқон ва каламушлардан сақлаш учун дератизатор сифатида, рух сульфат эса тиббиётда кўз касалликларида дезинфекция қилувчи дори-дармонлар сифатида ва тўқимачиликда эса матоларни учун бўёқлар тайёрлашда ишлатилади.
- Рух хлоридни хлорид кислотасидаги эритмаси “ковшарлаш суюқлиги” сифатида ишлатилади ва уни адашиб ичиб юбориш кўпинча заҳарланишга сабаб бўлади.
ТОКСИКОЛОГИК АҲАМИЯТИ. - Одам рух бирикмалари билан заҳарланганда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш ва тиришиш ҳолатлари содир бўлади. Юрак уриши тезлашади. Қусиш натижасида рух бирикмалари қусуқ билан бирга организмдан ташқарига чиқади, шунинг учун ҳам қусуқдан рухни текшириш тўғри натижа чиқаришга олиб келади.
- Рух элементи ва унинг тузлари билан заҳарланган беморда ҳарорат кўтарилиб, 37-40°С гача етиши мумкин, бу ҳолат икки - уч соатгача давом этади, холос. Заҳарнинг қусуқ билан ташқарига чиқмай қолган қисми организмдан ахлат ва пешоб орқали ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |