Тошкент фармацевтика институти


Download 1.98 Mb.
Sana27.01.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1130301
Bog'liq
Презентация ресуршунослик

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


«Фармацевтик кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайорлов» юналиши тингловчиси
Химойиддинова Нозимахоннинг
«Доривор ўсимликлар ресурсшунослиги» фанидан таййорлаган
мустақил иши
Тошкент - 2022
Маълумотларга қараганда лимонўтнинг табобатда ишлатила бошланганига 2000 йилдан ошган. Бу гиёҳни илк бор қадимги юнон файласуфи Теофраст таърифлаб берган.
Лимонўт ўсимлиги
ЛимонўтНИНГ ТАРқАЛГАН ЖОЙИ
Марказий Осиё, қрим, Кавказнинг тоғли худудларида, тоғ этакларидан ўрта қисмигача бўлган ерлардаги катта тошлар, дарахт ва бошқалар соясида, салқин ва нам ерларда, боғларда ўсади.
Лимон ўт морфологияси
Лимонўт (русчада – мелисса) лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 60 сантиметрга етади. Пояси ва барглари тукли.
Лимонўт июль-август ойларида гуллайди, меваси эса июль-сентябр ойларида етилади. Тиббиётда лимонўтнинг ер устки қисми ишлатилади.
Кўримсиз майда гуллари бир оз пушти, бинафша ёки оқ тусда бўлиб, улар тўпгулни ташкил этади. Барглари тухумсимон, эфир мойли ялтироқ безчалар билан қопланган. Ўсимлик меваси тўрт уруғли ёнғоқчадан иборат.
Лимонўт
Халқ табобатида лимонўтнинг барги ва ер устки қисми ишлатилади. Барглари ўсимлик гуллашидан олдин, ер устки қисми – гуллаган вактида йигилади ва соя ерда қуритилади. қуриган ер устки қисми майдаланади, ғалвирда элаб тозаланади, йирик поялари ташлаб юборилади.
Лимон ўт таркиби
Витамин С
150 мг %
минерал тузлари
150 мг %
Провитамин А
5%
Флавоноидлар
150 мг %
Лимон ва қаҳрабо кислоталари
150 мг %
Эфир мойи
0,02-0,14%
Лимон ўтнинг фармокологик хусусиятлари
антидепрессив
антиаллергик ва антимикроб
иммунитетни қўллаб-қувватловчи
спазмолитик
седатив
Лимон ўтнинг қўлланилиши
Лимонўт препаратлари қуйидаги хасталикларда тавсия этилади: невроз, нейроциркулятордистония, артериальгипертензиянинг енгил тури, юрак ишемик касаллигининг енгил турлари, тахиаритмия, ўткир ва сурункали ошқозон-ичак касалликлари, дискинезия, дисбактериоз, ферментопатия, метеоризм; нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликлари, экзема, дерматит, ҳайзциклининг бузилиши, климактерикбузилишлар, ҳомиладорлик токсикози, иммунитетнинг сусайиши.
Лимон ўтнинг фойдалари
Шарқ халқлари табобатида лимонўт асабни тинчлантирувчи, камқонликда дармон бағишловчи манба сифатида фойдаланилади.
Лимонўтнинг бундай номланиши бежизга эмас, ундан ёқимли лимон ҳиди келиб туради. Янги ёки қуритилган лимонўт барглари кўпгина таомларга қўшилади.
Шунингдек, уй шароитида помидор ва бодрингдан консерва тайёрлашда ҳам лимонўтдан фойдаланиш мумкин
Абу Али ибн Сино лимонўтни юрак ишини яхшилаш учун, хикичок тутганда ёрдам беради, иштаҳа уйғотувчи ҳамда овқат ҳазм бўлишини тезлаштирувчи омил сифатида тавсия этган.
Лимон ўтнинг касалликларга давоси
Стоматит
Подагра
Камқонлик
Уйқусизлик
Артериал гипертония
Атеросклероз
Бош оғриғи
Лимонўт ўсимлигидан таййорланган препарат
Лимон ўтли муолажалар
Ошқозон ва ичаклардаги оғриқни даволаш учун 4 ош қошиқ лимонўт устига 1 стакан қайнаган сув қу­йилади ва термосда 4 соат дамланади. Кунига 4-5 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.
Қорин дам бўлганда лимонўт дамлаб ичилса, 5-10 дақиқадан ке­йин натижаси билинади. Шунингдек, бундай дамлама ҳиқичоқни ҳам тўхтатади.
Чипқон (компресс учун) ва милклар яллиғланганда (оғизни чайқаш учун): 2 ош қошиқ лимонўт майдалаб, устидан 2 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сўнг сузиб олинади.
Камқонликда, юрак касалликларида тинчлантирувчи восита сифатида: 1 ош қошиқ майдаланган лимонўт устидан 2,5 стакан қайнаган сув қуйилади ва ўраган ҳолда ярим соат дамланади. Сузиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.
Эътиборингиз учун рахмат !
Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling