Тошкент фармацевтика институти


Дори воситаларини микробиологик тозалигига замонавий талаблар уларни таъминланиши


Download 2.15 Mb.
bet42/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Дори воситаларини микробиологик тозалигига замонавий талаблар уларни таъминланиши

Дорихонада асептик шароитда тайёрланадиган дори воситалар меъёрий техник ҳужжатлар (ФМ ва ЎзРССВ гини буйруқлари) талабига кўра асептик блокларда тайёрланади. Тайёрланган дорилар сифати баҳоланади, қадоқланади ва стерилланганидан сўнг яна сифати баҳоланиб, бериш учун жиҳозланади.


Стерил дори турларини тайёрлашда асептик шароитга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки улар дори воситаларни микробиологик ифлосланишини олдини олади ва дори воситани сифати ва барқарорлигини янада оширади ва микроорганизмлар билан зарарланиши - микроб контаминациясини камайтиради. Стерилланган эритмаларда микроблар ўлади, бироқ у ерда уларнинг токсинлари қолиш эҳтимоли бор. Айнан ушбу пироген моддалар дори препаратни қабул қилганидан сўнг реакция чақириши, яъни беморларни истмасини кўтаришилини кузатиш мумкин.
Пироген моддалар.
Микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти ва парчаланиши натижасида ҳосил бўлган махсулотлар, токсинлар, ўлик микроб таначалари пироген моддалар (грекча руr-олов, лотинча generatio-туғилиш) деб аталади.
Бугунги кунда инъекцион эритмаларда пироген моддаларни аниқлаш ва улардан холос бўлиши масалалари долзарб хисобланади.Эритмаларнинг пирогенлиги уларда бактериал табиатли моддалар учраганлигига боғлиқ.
Кимёвий таркибига кўра пироген моддалар юқори молекулали бирикмалар бўлиб, липополисахарид ёки липопептид табиатлидир. Молекуляр оғирлиги 8000000 гача, заррачалари ўлчами 50нм дан 1мкмгача бўлади. Деярли барча патоген ва нопатоген, грамм-манфий(-) ва грамм-мусбат(+), пигмент ҳосил қилувчи ва қилмайдиган микроорганизмлар пирогенлик хоссасига эгадирлар. Қуёнларда пироген реакция чақириш учун 1 мкг пироген модда етарлидир(1кг вазнга 1мкгдан 5-7,5 мкг гача).
Пироген моддалар тана ҳароратини 39-40о С ва ундан юқори ҳароратга кўтарганда кўнгил айнаш, ич кетиш, қусиш, бадан увишиш ҳолатлари, нафас қисиши, ҳатто анафилактик шок содир бўлиши мумкин. Инъекцион эритмада пироген модда концентрацияси жуда юқори бўлса, ўлим холати ҳам рўй бериши мумкин. Пироген моддаларнинг токсик таъсири улар молекуласида фосфат гуруҳларининг борлиги билан тушунтирилади. Термик стерилизация ёрдамида инъекцион эритма ёки инъекция суви таркибидаги пироген моддаларни бартараф этиш амалда мумкин эмас, чунки улар термостабилдир. Улар чинни бактериал фильтрлардан ҳам ўтиб кетади. Томир ичига, чаноқ ва орқа мияга инъекция қилинганда пироген реакция кескинроқ намоён бўлади. Пироген реакция чақирувчи моддалар фақатгина тана ҳароратини кўтарибгина қолмай, балки организмда мураккаб комлекс ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин, яъни юрак қон- томир системаси функциясини бузилишига олиб келиб, жигарда, юрак мускулларида, буйрак ва қора талоқ мускуллари некрозини чақириши мумкин.
Тана ҳароратини оширувчи, яъни пироген реакция чақирувчи моддалар табиати жуда турли – тумандир. (ҳар-хил бўлиши мумкин).

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling