Кўз томчиларни технологиясини такомиллаштириш ва сифатини ошириш йўлларидан бири:
- кенг концентратларни қўллаш;
- кенг учрайдиган кўз томчиларни рецептурасини тахлил қилиб уларни стандартлаш ва дорихонада олдиндан тайёрлаш;
- кўз томчиларни технологиясида замонавий мембранали фильтрлаш усулларини кенг қўллаш. Бу усулда ацетат целлюлозадан тайёрланган “Владипор” мембранали фильтрларни ишлатиш тавсия этилади (ДФ ХI т.2). Шу фильтрларни афзаллик томонлари - улар микроблардан хам эритмаларни тозалаш хусусиятга эга, ш.у. мембранали фильтр орқали ўтказилган кўз томчилари стерил хисобланади. Бу усулни қўллашда кўз томчиларни сифати ва технологик жараённинг самарадорлиги ошади;
- Кўз томчиларни сифатини ошириш йўлларидан бири - бу махсус полимерли жихозларни қўллаш.
Полимерли материаллардан тайёрланган идишларни афзаллиги – кўз томчиларни қўллашда пипеткаларни ишлатиш зарурияти бўлмайди. Бу эса кўз томчиларни микроблар билан ифлосланишини олдини олади ва сақлаш муддатини узайтиради. Айниқса, тюбик – томизгичларни (1-2мл хажмли) қўллаш мақсадга мувофиқдир. Охирги йилларда кўз томчиларни сифатини оширишда айрим компонентларни алоҳида сақланишини таъминлашга эътибор берилмоқда. Масалан “Сенкаталин” ва “Витайодуроль” кўз томчиларига ўхшаш.
Кўз томчиларни сифатини аниқлаш
Бунда хужжатларнинг туғрилиги, асосий ва ёрдамчи ёрлиқлар борлиги, шишаларнинг оғзи қопқоқлар билан жипс беркитилганлиги, ранги, механик ифлосликлар йўқлиги ва бошқалар текширилади.
Кўз томчилар ёки примочкалар таркибида захарли ва наркотик моддалар бўлса кимёвий, яъни сифат ва миқдорий жихатдан тахлил қилиниши шарт.
Кўз томчилари стериллиги тўғрисида хар кварталда икки марта назоратдан ўтиши керак. Дорихонада тайёрланган кўз томчиларнинг сақлаш муддати норматив техник хужжатларда /ДФ ХI, буйруқларда/ кўрсатилган муддатлардан ўтмаслиги лозим.
Кўз суртмалари(к.с.)
Юмшоқ дори (к.с.), кўз конъюктивига қўйилганда текис силлиқ парда хосил қилади.
Кўз суртмаси: қолган кўз дориларига ўхшаш асептик шароитда тайёрланиши керак.
Кўз суртмасига ишлатиладиган асослар стерилланган, нейтрал ва кўз шиллиқ пардасида текис тақсимланиши лозим.
Доривор моддалар асосларга умумий қўлланиладиган қоидаларга кўра киритилган. Сувда эрийдиган моддалар албатта олдиндан стерилланган сувда эритилади. Сувда эримайтиган ёки эрийдиган моддалар /сариқ симоб оксиди, ксероформ, стрептоцид ва бошқалар/ ёрдамида суюқлик билан олдин майда порошокка айлантириб кейин асосга қўшилади.
Врач томонидан асос кўрсатилган бўлса бу холда 10 қисм сувсиз ланолин ва 90 қисм вазелиннинг қоришмаси ишлатилади. Вазелин алохида тозаланган “кўз суртмаси учун”, деган нави бўлиши лозим. Шу қоришмани эритиб, фильтрлаб иссиқ хаво орқали қуриткич шкафларда 1800 С 30-40 мин стерилланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |