Тошкент фармацевтика институти


Кўз томчиларининг комфортлиги


Download 2.15 Mb.
bet48/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Кўз томчиларининг комфортлиги
Изотоник холати
Кўз томчиларининг изотоник бўлмаган эритмалари кўзга томизилганда, айниқса гипотоник хужайраларни бўқишига (разбухание) кейинчалик уларнинг мембоанасининг шикастланиши ҳисобига оғриқ пайдо бўлади. Ш.у. кўз томчиларни изотоник холда бериш,яъни осмотик босими 7,4 атм тенг бўлиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Айрим холларда КТ гипертоник бўлиши мумкин ва бу МХда кўрсатилади.
Кўз томчиларнинг ХI ДФ га кўра осмотик босими 0,9%-+ 0,2 % ли натрий хлориди эритмасининг осмотик босимига тенг бўлиши керак.
Кўз томчиларнинг изотоник холатини таминлаш учун уларга NaCL, NaNО3, Na2 SO4 қўшилади. Шу изотоник эритмаларнинг миқдорини хисоблаш учун доривор моддаларнинг изотоник эквивалентларидан фойдаланиш мумкин.
Изогидрик холати
Кўз томчиларга шифокор кўрсатмасига биноан изогидрик бўлиши талаби қўйилади. Изогидрик, демак томчилар кўз суюқлигининг рН яқин бўлиши керак, яъни рН-5,0-8,5- оралиғида. Бунга эришиш учун буфер эритмалар қўшилади (борат ва фосфат эритмалари). Кўпинча 4,5-9,0 интервалларида бўлиши мўтаъдил. Чегарадан ошса оғриқ, ачитиш холатлари кузатилади.

Кўз томчиларининг таъсир кучини узайтириш


КТнинг камчилиги, уларни таъсир вақти қисқа бўлиши. Шунда уларни қайта, қайта томизиш қатор салбий таъсир кўрсатиш мумкин, масалан лизоцимни ювилишига ва унинг оқибатида инфекцияга йўл очилиши.
КТ даги дори моддаларни таъсирини узайтириш мақсадида врач билан келишган холда пролонгаторлар киритилади. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Пролонгаторлар сифатида ЮМБ қўллаш мақсадга мувофиқ.Уларнинг эритмалари қовушқоқлигини ошириш хусусиятига эга, кўз суюқлигининг қовушқоқлигига яқин 5-15 СПЗ бўлган эритмалар хосил қилади.
Асосан шу мақсадда:
-натрий карбоксиметилцеллюлоза 0,5-2 %;

  • метилцеллюлоза 0,5-1%;

  • поливинил спирт 1-2%

  • полиакриламид 1-2 %

  • поливинилпирролидон;

  • коллаген 0,5%

  • микроб полисахариди-аубазидан 0,1-0,3%;

  • полиглюкин қўшиш мумкин.

КТга таъсирни узайтирувчи моддалар қўшишда олдиндан хозирланган эритмалари тайёрлаб қўйиб, зарур пайтда ишлатилади. Таъсирни узайтирувчи лар эса эритувчининг ярим қисмида эритилади.
КТ таъсирини узайтириш сувсиз эритувчиларни қўллаш йўли билан хам эришиш мумкин. Хозирда махаллий анестетиклар ( дикаин, новокаин) КТ таъсирини узайтириш ПЭГ-400 эритувчисини ишлатиш билан таъминланади.
Мисоллар: Пилокарпин сувли КТ ни таъсири максимум 2 соат, ш.у, кунига 6 марта препаратни қўлаш зарур. ЮМБ қўшилган пилокарпин КТ ( натрий КМЦ 2%) кунига фақат 3 марта томизишга мўлжалланган.
Кўз томчилар хозирда кўпинча кўп компонентли доривор моддаларни аралашмасидан ташкил топган. Замонавий офтальмалогияда кўзни даволаш учун тахминан 100 та доривор моддалар қўлланилади. Офтальмалогияда қўлланиладиган дори моддаларининг асосий гурухлари:

  1. Антибиотиклар (пенициллин, неомицин)

  2. Витаминлар (рибофлавин, аскорбин кислотаси)

  3. Антисептик моддалар (сульфацил натрий, рух сульфат, борат кислотаси)

  4. Алкалоидларнинг турли тузлари (пилокарпин гидрохлорид, аторин сульфат)

  5. Гормонал препаратлар (гидрокортизон, кортизон сақловчи суспензиялар)

Кўз томчилари оз миқдорда тайёрланганлиги сабабли ва моддаларнинг концентрацияси кичик бўлгани учун, уларнинг дозасини тўғри сақлаш қийинчилик туғдиради. Шунинг учун кўз томчиларини тайёрлашда концентратлар ишлатиш мақсадга мувофиқ. Улар бир компонентли ва кўп компонентли бўлиши мумкин:
Бир компонентлик концентратлардан 20% глюкоза, 10% калий йод, 10% кальций хлорид, 4% борат кислотаси, 2%, аскорбин кислотаси,10% натрий хлорид, 10% натрий йодид, 0,02% рибофлавин, 1,2% цинк сульфат, 0,02% цитраль эритмалари қўлланилади. Ундан ташкари 0,02% рибофлавин эритмасида тайёрланадиган концентратлар хам ишлатилади: 20% глюкоза,10% калий йодид, 10% аскорбин кислотаси,4% борат кислотаси,10% натрий хлорид.
Кўз томчиларини тайёрлашда концентратлар ва дорихонада олдиндан хозирланган эритмаларни ишлатиш жуда катта ахамиятга эга, чунки уларнинг фильтрлаш,тахлил қилиш ва стерилизациялаш жараёнлари осонлашади хамда дорихоналардан беморга бериш вақти анча қисқаради. Хар хил муддатга тайёрланадиган кўз томчиларини таркиблари №195 буйруғининг иловасида берилган.
Кўз томчиларини тайёрлаш
Кўз томчиларини технологиясига қуйидаги асосий босқичлар киради:
а/Доривор ва изотоник холга келтирувчи моддаларни хисоблаш;
б/Эритиш ва фильтрлаш;
в/тайёрланган эритмани механик ифлослиги борми ёки йўқлигини текшириш;
г/берилган моддалар хусусиятига кўра стерилизациялаш;
д/тайёр бўлган кўз томчиларни механик ифлосликдан холислигини иккинчи марта текшириш;
е/кўз томчиларининг жойлашганини ва сифатини текшириш;

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling