Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet49/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Мисоллар:
Сульфацил натрий кўз томчисига стабилизатор кўшилади. Унинг таркиби:
Сульфацил натрий 30г
Натрий тиосульфат 0,15г
Хлорид кислота 1М 0,35мл
Тозаланган сув 100мл гача.
Курсатилган сувнинг ярмисида сульфацил натрий билан юқорида айтилган стабилизаторлар эритилиб, сўнгра фильтрланади. Кейин шу фильтрдан қолган сув 100 мл гача солинади. Қопқоқлар билан ёпилиб, мустахкамланади ва 1200С - 8 дакика стерилизация қилинади. Шу тартибда тайёрланган сульфацил натрий кўз томчиси 30 сутка сақланади. 10% ва 20% ли сульфацил натрий эритмалари хам шундай технология билан тайёрланади.


Кўз суспензиялари ва эмульсиялари
Кўз суспензиялари бу ўта дисперсланган ДМ нинг сувли ёки мойди дисперсион мухитдаги осилмалари. Диспергирлаш йўли билан олинади.Хозирда суспензия куринишида офтальмологияда стероид гормонлар препаратлари қўлланилади,турғунлаштирувчи восита сифатида ПЭГ-400 ва 0,1-0,15% натрий хлорид эритмаси ишлатилади.
Кўз эмульсиялари- стерил сувсиз эритувчиларда ДМ эритмалари эмульгирланган системалар.Эмульсиянинг сувли фазаси рН 4,5-7,0 атрофида бўлади.Масалан, глаукома касаллигини даволаш учун пилокарпин эмульсияси яратилган. Бунда 0, 25% пилокарпин г/х сувли эритмалари 10-80% индифферент мойда( эритмасида) эмульгатор ёрдамида эмульгирланган.
Кўзни намлаш ва ювиш учун ишлатиладиган эритмалар.
Бу эритмаларни тайёрлашда хам кўз томчиларнинг тайёрланишига қўйилган талабларга амал қилмоқ лозим. Демак, улар хам стерилланган, турғун, механик ифлосликлар бўлмаслиги , изотоник ва айрим пайтда модданинг таъсир кучи узоқ давом этиши ва бошқалар бўлиши керак.
Кўзни намлаш ёки ювиш учун ишлатиладиган эритмаларда кўпинча натрий гидрокарбонат, борат кислотаси, фурацилин, этакридин лактати ва бошқалар ишлатилади. Офтальмология тажрибасида кўзни ва кўз йўлларини ювиш учун хар хил эритмалар ишлатиляпти. Мисол қилиб, қуйидаги офтальмологик эритмасини кўрамиз:
Таркиби:
Натрий хлорид 5,30г
Калий хлорид 0,75г
Кальций хлорид 0,48г
Натрий ацетати 3,90г
Глюкоза 0,80г
Хлорид кислотаси 0,05%мл
Сув тозаланган 1л гача.
Бу эритманинг рН=6,5-7,2га тенг.
Тайёрланиши: хамма берилган моддалар сувда эритилиб, фильтрланади ва 1210С 12мин.Стерилланади. Сақлаш муддати 1 ой.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling