Тошкент фармацевтика институти


- “Қуруқ осилмалар”ни амалиётга тадбиқ этиш; -


Download 2.15 Mb.
bet57/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

- “Қуруқ осилмалар”ни амалиётга тадбиқ этиш;
- Эмульсиялар ва суспензиялар олишда замонавий диспергаторлар ва гомогенизаторларни қўллаш.
Уларни физикавий-кимёвий хусусиятларини эътиборга олган холда жихозлаш. Бунда бир дозали пакетларга алохида эътибор қаратилади. (Айниқса болалар амалиётида).
Юмшоқ дори турларини( суртма ва шамчалар) агрегатив турғунлигини таъминлаш учун
- дисперс системаларни турғунлаштирувчилар киритилади: қуюқлаштирувчилар ва СФМ лар
- қуруқ суртма концентратлар ( Цинкаскол).
Цинкаскол таблеткалари:
рух оксиди – 0,5; Бентонит – 0,49; Кальций стеарат – 0,01.
1та таблеткага 4мл сув. Жихозланиши: банкаларга 25 донадан. Сақланиши 5 йил.
- бентонит, гулхайри илдизи, фитостерин
-бўкади + Н2О
Доривор моддани ( кимёвий бирикмаларни) турғунлаштириш
Кимёвий турғунликка таъсир этувчи омиллар:

  • доривор модда ва ёрдамчи модда сифати;

  • pH муҳити;

  • ҳарорат;

  • катализаторларнинг мавжудлиги (оғир метталлар ионлари);

  • сақлаш ҳарорати;

  • жиҳоз тури (айниқса инъекцион дориларга);

  • кислород таъсири (сувда кислороднинг бўлиши).

Бу усул билан дориларни барқарорлигини кимёвий моддаларни - турғунлаштирувчиларни қўшиш билан таъминланади.( стабилизаторы химических веществ). Бу турғунлаштириш усулнинг ахамияти ғоят муҳим стерилизация ( айниқса термик усули билан) қилинадиган дори шаклларида, суюқ дориларда. Кимёвий турғунлаштириш усули дориларда гидролитик ва оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларни бартараф этувчи ёки сусайтирувчи стабилизаторларни қўшишга асосланган.
1. Гидролиз. Кўп дори моддалар гидролизга учраганда фаоллиги кам, мутлақо фаол бўлмаган ёки заҳарли моддалар ҳосил қилади. Алкалоид тузлари, гликозидлар, витаминлар ва эфирлар гидролизга учраши мумкин. Гидролиз реакциясининг тезлиги ҳарорат, катализатор, рН кўрсаткичи, эритувчи табиатига боғлиқдир. Гидролизда энг муҳим фактор бўлиб муҳитнинг рН кўрсаткичи ҳисобланади.Кучли асос кучсиз кислотадан ташкил топган тузлар, кучсиз асос кучли кислотадан ташкил топган тузлар тез гидролизга учрайди. Дикаин, новокаинамид, новокаин, атропин сульфат, скополамин гидробромидлар гидролизга учраганда нофаол ва ҳатто заҳарли моддалар ҳосил бўлади. Ундан ташқари мураккаб эфирлари хам.
2. Моддаларнинг оксидланиши ароматик амин хосилалари, фенотиазин хосилалари, аксарият алкалоид тузлари, азот асоси тузлари, витаминларда содир бўлиши мумкин. Оксидланиш натижасида фармакологик нофаол моддалар ёки заҳарли махсулотлар ҳосил бўлади. Оксидланиш жараёнининг тезлиги қуйидаги факторларга боғлиқ: кислород миқдори, ҳарорат, муҳитнинг рН кўрсаткичи, катализатор ва агрегат холат. Кўпинча эритманинг оксидланиши унинг рангини ўзгаришидан билинади. Масалан, аминазин, дипразин оксидланганда эритманинг ранги тўқ қизил рангга бўялади. Ишқорий шиша идишга солиб стерилланган глюкоза эритмаси оксидланиб, карамелланиб ранги сарғаяди, баъзан қўнғир ранггача бўялади.
Опий алкалоидлари: морфин, апоморфин, омнопон ва бошқалар ишқори шароитда оксидланиб нофаол ёки заҳарли моддага айланади, эритма ранги ўзгаради. Морфин оксидланганда захарли модда – оксидиморфинга айланади, апоморфин эса яшил рангли заҳарли модда ҳосил қилади.
Аскорбин кислотаси ва унинг тузлари оксидланганда нофаол бирикма – 2,3 дикетогулен кислотасига айланади. Жараён ишқорий шароитда ва катализатор (метал ионлари) иштирокида янада жадаллашади. Бунда эритма сарғаяди.
В1 витамини эритмада ҳаводаги кислород, ҳарорат, қуёш нури ва катализатор иштирокида тез оксидланиб сарғаяди.
Изомерланиш. Дори моддаларнинг кўпчилиги оптик фаол бирикмалардир (атропин, адреналин, шохкуя алкалоидлари ва бошқалар). Кўпинча ДМ икки хил изомери бўлиб, чапга бурувчи шакли физиологик фаол, ўнга бурувчи шакли аксинча – фаоллиги камдир. Масалан, адреналиннинг чапга бурувчи шакли 15-20 марта фаолроқ (ўнга бурувчи шаклига кўра). Изомерланиш моддаларнинг кимёвий табиатига, асимметрик углерод атомига йўналган функционал гурухга, моддаларнинг оптик фаоллигига, ҳарорат, нур, метал ионлари, муҳитнинг рН кўрсаткичи ва ҳакозо омилларга боғлиқ.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling