Тошкент фармацевтика институти


Кимёвий барқарорлаш усули


Download 2.15 Mb.
bet58/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Кимёвий барқарорлаш усули.
Бу усулда барқарорлаш:
1-эритмага кимёвий бирикмалар (антиоксидант ёки стабилизатор) қўшиб;
2- тўғри келадиган эритувчилар тизимини танлаб;
3-дори модда максимал барқарор бўладиган РН шароитини ҳосил қилувчи моддалар қўшиб;
4-эримайдиган фаол моддаларни эрийдиган туз ёки комплекс бирикма шаклида ўтказиб амалга оширилади.
Стабилизаторга талаблар:
1- бемор учун ҳавфсиз бўлиши керак;
2- тиббиётда қўллашга рухсат этилган бўлиши керак;
3-Ўз вазифасини бажариш яъни дори воситасини турғунлигини таъминлаши лозим;
Стабилизаторлар шартли равишда 2 гурухга бўлинади*:
1-Тузларнинг гидролиз ва мураккаб эфирларини совунланишига қарши таъсир кўрсатадиган моддалар.
2-Антиоксидантлар – оксидланишни олдини олувчи моддалар.
Қўшиладиган стабилизатор миқдори МТХлар, ССВ буйруқлари ва йўриқномаларида кўрсатилади.
Инъекцион эритмаларни турғунлаштириш дори моддаларини қуйидаги гурухга бўлиш мумкин:

3. Мураккаб эфирлар


4. Енгил оксидланувчи моддалар.
Гидролитик жараёнларни олдини олиш
Гидролизнинг тезлигига таьсир этувчи омиллар:
1) рН – бу кўрсаткични ўзгартириб ни Н+ ёки ОН- эритмаларда гидролиз реакциясини бошқариш мумкин яьни керакли тарафга йўналтириш.
2) Температура (харорат). Харорат ошиши билан сувнинг диссоциация даражаси кескин ошади ва ОН- ионларини концентрацияси ошади. Демак Н+ уларни турли тузларни ионлари билан боғланиш ва кам диссоцияланадиган махсулот хосил бўлиш даражаси хам ошади.
1. Кучсиз асос ва кучли кислотадан таркиб топган тузлар эритмаларини турғунлаштириш .
Бу гурухга алкалоид тузлари, синтетик азот асоси тузлари киради. Бу туз эритмалари нейтрал ёки кучсиз кислотали реакцияга эга бўлади. Чунки бундай тузлар гидролизи натижасида кучсиз диссоциацияланган асос ва кучли диссоциацияланадиган кислота ҳосил бўлади, яъни гидроксоний H3О+ иони хисобига. Бу жараён стериллаш вақтида янада кучаяди. Эритмага эркин кислота қўшиш, яъни ортиқча H3О+ иони сувни диссоциацияланиш даражасини пасайтириб гидролизни тўхтатади ва реакция мувозанатини чап томонга силжитади

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling