Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet59/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

ВА+НОН ВОН+Н+-
Alc•HCl + H2O → Alc↓ + О H3+ + Cl--
HCl + H2O → О H3+ + Cl--
H3О+ концентрациясининг шишани ишқорийлиги хисобига камайиши мувозанатни ўнгга қараб силжитади. Бундай ҳолни олдини олиш учун эритмага турғунлаштирувчи моддалар қўшилади. Х1 ДФ си бўйича бундай эритмаларга 0,1 моль/л концентрацияли хлорид кислотаси қўшиб турғунлаштирилади. Кўпинча бир литр эритмага 10 мл миқдорида хлорид кислотаси эритмаси қўшилади. Бу вақтда эритма рНи кислотали томонга PH= 3-4 гача силжийди ( атропин сульфат, стрихнин нитрат, апоморфин гидрохлорид, дибазол, дикаин эритмаларига 10 мл. 0,1М ли хлорид кислотаси қўшилади).
Кучли асос ва кучсиз кислотадан таркиб топган туз эритмаларини турғунлаштириш
Бу гурухга натрий нитрит, кофеин – бензоат натрий, натрий тиосульфат, эуфилин ва бошқа тузлар киради. Бу моддалар сувли эритмада осон гидролизга учраб, ионларга диссоцияланади ва эритма ишқорий шароитга эга бўлиб қолади. Сув молекулалари ҳам диссоцияга учрайди. Туз ва сув ионларининг ўзаро таъсирлашуви натижасида кучсиз диссоцияланадиган кислота НА ҳосил бўлади. Бу эса эритмада эркин водород ионининг камайишига ва ортиқча ОН- ионини тўпланишига сабаб бўлади, натижада эритма РН и ортади:
ВА+НОН В+ +ОН-+НА
Натижада эритмада қийин эрувчи бирикмалар ҳосил бўлиб, чўкма тушиши ёки эритманинг лойқаланиши кузатилади. Гидролизни тўхтатиш учун стабилизатор сифатида 0,1М ли натрий гидроксид эритмаси ёки натрий гидрокарбонат тузи ишлатилиши мумкин. Масалан, натрий нитрит эритмасига 2мл, 10,20%ли кофеин бензоат натрий эритмасига 4 мл 0,1 М ли натрий гидроксид эритмаси, 30% ли натрий тиосульфат эритмасига 20,0 г натрий гидрокарбонат тузи қўшиб эритма тайёрланади. Керакли РН шароити буфер эритмалар, кислота ёки ишқор қўшилиб ҳосил қилинади.
Rp: Sol. Coffeini natrii - benzoatis 10% - 50 ml
Коффеин натрий бензоат кучли асос ва кучсиз кислотадан ташкил топган туз эритмасига мисол бўлади. ХI ДФ талабига биноан стабилизатор сифатида бир литр эритмага 0,1 М ли натрий ишқоридан 4 мл қўшилади. Ушбу дорихат учун 0,2 мл натрий гидроксид қўшилади. Эритманинг рН кўрсаткичи 6,8-8,0 оралиғида бўлади. Эритма 120оС да 8 дақиқа стерилланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling