Тошкент фармацевтика институти


Физикавий усуллар ёрдамида енгил оксидланувчи моддаларни турғунлаштириш


Download 2.15 Mb.
bet67/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Физикавий усуллар ёрдамида енгил оксидланувчи моддаларни турғунлаштириш
Оксидланиш реакция тезлигини камайтириш кислороддан дисперсион мухинти тозалаш (эритувчилар)
Микробиологик турғунликни таъминлаш
Дорилар тайёрлаш, сақлаш, транспортлаш, қўллаш жараёнида уларга турли микроорганизмлар тушиб қолиши мумкин. Улар ҳаёт фаолияти натижасида ҳар хил моддаларни ажратади (токсинлар, ферментлар). Ана шу моддалар дори препаратида гидролитик, оксидланиш ва ҳоказо характердаги ўзгаришларни чақиради, организмга зарарли таъсир ҳам кўрсатади. Шунинг учун микробиологик тозалик масаласи дори турлари технологиясида катта амалий ахамиятга эга, айниқса суюқ дори турларида.
Микроблар билан ифлосланиш ва бузилиши масаласи ўта мухим ва амалий ахамиятга (айниқса суюқ ва иньекцион дориларда). Суюқ фаза қисми юқори бўлган дориларда микроорганизмларни ривожланиши қулай шароит хисобланади. Ундан ташқари дориларни олишда микроорганизмларни озуқаси бу материаллар қўлланилади: Шилимшиқлар, крахмал, декстран ва шунга ўхшаганлар.
Асосан дорилар сапрофитлар билан ифлосланади (улар кенг тарқалган ташқи мухитда). Сапрофитлар органик моддаларни, оқсилларни, липидларни, углеводларни парчалаши мумкин. Замбуруғлар эса алкалоидлар, гликозидлар турли витаминларни парчаланиш хусусиятига эга.
Консервантлар бу микроб контаминациясини ва микробларни ўсишини, кўпайишини олдини олувчи махсус ЁМ гурухи.
Микроблар билан ифлосланиш олдини олиш қатор усуллар корхоналарда қўлланилади:

Бу усулларни етарли бўлмайди агар препарат кўп марта ишлатишга мўлжалланган бўлса. Шунда махсус ёрдамчи моддалар – консервантлар ва стериллаш усулини қўллаш имконияти бўлмаса (термолабил).
1. Дориларни консервирлаш – бу уларни микроблар томонидан бузилишидан антисептик моддалар ёрдамида сақлаш усулидир. Консервантлар (дориларни) тайёрлаш жараёнида сақланиб бўлмайдиган ва дориларга ишлатиш жараёнида тушадиган микроорганизмларнинг ўсиш ингибиторлари (яъни микроорганизмларнинг ўсишини секинлаштирувчи моддалар) ҳисобланади. Консервантлар сақлаш ва қўллаш жараёнида дориларнинг стериллигини ёки улардаги нопатоген микроорганизмларни рухсат этилган меъёрларда сақлаб туриш имконини беради. Дориларни консервация қилиш учун қўлланиладиган ҳар бир антимикроб модда беморнинг хавфсизлигини ва доривор препаратнинг керак (зарур) сифатини таъминлаши керак.
Шундан келиб чиққан ҳолда консервантларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • паст концентрацияларда кенг спектрда таъсир кўрсатиш;

  • яхши эрувчанликни намоён қилиш;

  • доривор ва ёрдамчи моддалар ҳамда қадоқловчи материалларни аксарияти билан мутаносиб бўлиши;

  • доривор препаратларнинг (бутун) яроқлик муддати давомида муҳит рНи ва ҳароратининг кенг интервалида турғун бўлиши;

  • доривор препарат (ДП)нинг органолептик хоссаларига таъсири бўлмаслиги;

  • микроорганизмларнинг турғун шаклини ҳосил (пайдо) қилиш қобилиятининг мавжуд бўлмаслиги.

Консервантлар таъсир қилувчи модданинг фармакологик самарадорлигини пасайтирмаслиги ёки одам оргинизмига токсик, аллергия чақирувчи ва қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги керак.
Ҳозирги пайтга қадар ушбу талабаларга тўлиқ жавоб берувчи бирор бир кимёвий бирикма топилмаган. Қўлланилаётган консервантларнинг ҳар бири маълум бир чегараларга эга (яъни уларнинг қўлланилиши чегараланган), шунинг учун уларни дори воситалари контаминацияланишини (ифлосланишини) бошқа усуллар билан олдини олиш имконияти бўлмаган холларда қўллашади.
Хозирда синтетик кимёни ривожланганлиги консервантларни номенклатурасини кенгайишига омил бўлади ва уларни таснифлаш масаласи муҳим
Кимёвий нуқтаи назардан консервантлар таснифланади:

              1. Ноорганик бирикмалар

              2. Металлоорганик бирикмалар

              3. Органик бирикмалар

  • спиртлар;

  • феноллар;

  • органик кислоталар;

  • тўртламчи аммонийли бирикмаларнинг тузлари;

эфир мойлари

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling