Тошкент фармацевтика институти


-Мавзу: Радиофармацевтик препаратлар


Download 2.15 Mb.
bet69/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

10-Мавзу: Радиофармацевтик препаратлар
Режа



  1. Радиофармацевтик препаратлар хақида тушунча, уларнинг таърифи, тиббиётдаги ахамияти

  2. Радиофармацевтик препаратлар таснифи

  3. Радиофармацевтик препаратларда қўлланиладиган радиоизотоплар

  4. Радиофармацевтик препаратларни олиш принциплари ва уларни бахолаш кўрсаткичлари


ТАЯНЧ СЎЗЛАР: радиофаоллик, изотоплар, очиқ радиофармацевтик препаратлар, радионуклеидлар, диагностик радиофармацевтик препаратлар
РФП (радиактив препаратлар (радиоиндикаторлар) - таркибида радиоактив модда (радиоактив изотоп) сақлаган ва тиббий-биологик текширишлар, турли касалликларнинг (асосан рак) диагностикаси ва даволаш учун мўлжалланган препаратлар.
Радиофаоллик 1896 йилда А.Беккерель томонидан кашф этилган ва Мария Склодовская-Кюри ва Пьер Кюри томонидан ўрганилган. Улар 1898 йили радий элементни кашф этишган.
Радиофаоллик – бу айрим барқарор бўлмаган нуклидларни, яъни ядросида маълум сон протон ва нейтронлар сақловчи, шунинг учун маълум атом рақамига ва атом массасига эга атом турларини, ядрода кечаётган ўзгаришлар сабабли бошқа элементларга айланишдаги , , -нур тарқатиши.
-нурланиш бу гелий атоми ядросининг мусбат зарядланган оқими бўлса, -нурланиш -- электронлар ёки + позитронлар оқими , -нурланиш эса рентген нурланиш каби калта тўлқин узунлигидаги фотонлар оқимидир. Радиофаол моддалар сиртдан таъсир кўрсатиши мумкин, ёки улар ичилганида организмнинг меъёрдаги ҳаёт кечириш маъромини бузади. Булар ичида оғиз орқали ичилганда энг заҳарли таъсир қилувчи бу -нурланишдаги изотоп моддалар ҳисобланади, уларга нисбатан -нурланиш 100 марта ва -нурланиш эса 1000 марта кам заҳарли бўлади. Бироқ -нурлар катта ўтувчанлик ҳоссага эга: -нурларни эса ҳатто оддий қоғоз вароғи тўхтатади, -нурларни эса фақат 1 м қалинликдаги бетон тўсиши мумкин. Организм учун энг зарарли таъсирни  ва -нурлар кўрсатади. -нурлар организмга сиртдан таъсир кўрсатади: улар организм тўқима ва биологик суюқликлар таркибига кирувчи элементлардан (кальций, натрий, фосфор ва ҳ.к.) радиофаол изотоп ҳосил қиладилар.
СИ системаси бўйича радиофаолликни ўлчаш бирлиги – беккерель (Бк), 1 Бк – бу бир сонияда содир бўладиган битта парчаланишга тенг. Шунга асосланиб радиофармацевтик воситаларни ХI-ДФ сида ўлчов бирлиги беккерельда келтирилган (Бк), бироқ Х-ДФ да радиофармацевтик препаратларни ўлчами кюрида (Ки) ифодаланган: 1 Бк = 2,703 . 10-11 Ки га тенг ёки 1 Ки = 3,7 . 1010 Бк га тенг.
Радиофаол моддалар аста-секин организмдан ошқозон-ичак (90%), буйрак (10%) ва айрим ҳолларда оғиз шиллиқ қавати, тери орқали чиқиб кетади. Кичик ярим парчаланиш даврига эга бўлган натрий, йод, фосфор, темир каби изотоплар организмдан тез чиқиб кетади.
Бугунги кунда тиббиёт амалиётида ташҳиз қўйиш ва даволаш мақсадида  ва -нурланишга асосланган радиофармацевтик препаратлар кенг қўлланилмоқда.
РФП лар учун радионуклидни ташлаш унинг радиацион-физикавий кўрсаткичларига (ярим парчаланиш даври, нурланиш тури ва энергияси, таҳлил учун қулайлиги) боғлиқ.
РФП ларда радиоактив изотоплар кўпинча турли ноорганик ва органик моддалар билан бирикма холда қўлланилади. Анъанавий дорилардан РФП лар фармакодинамик таъсири йўқлиги билан фарқланади, чунки радиоактив изотоплар жуда кичик дозаларда қўлланилади.
Парчаланиши сабабли ридиофаол ядролар сони икки марта камайиш вақти – яримпарчаланиш даври деб аталади. Турли радиофаол изотопларда бу вақт бир неча сониядан, то миллиард йилгача давом этиши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling