Тошкент фармацевтика институти


Қўлланиладиган радиоизотоплар


Download 2.15 Mb.
bet70/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Қўлланиладиган радиоизотоплар

Изотоп

Қўлланилиши

Ярим парчаланиш даври

Нурланиш тури

15О

Ўпка фаолияти таҳлили

122,24 с

В+

32Р

Шишлар (рак) терапиясида

14,262 сут

В-

60Со

Оғиз шиллиқ қаватлари ва бош мия рак терапияси

5,27 йил

в-
Г

85Кr

Ўпка фаолияти таҳлилида

10,7 йил

В-

90Y

Ўпка ва бош мия ракини даволаш

64,1 соат

В-

90Tc

Бош мия ракини, жигар, ўпка рак диагностикаси

6,01 соат

г

111In

Жигар, ўпка, бош мия диагностикаси

2,8 сут

Г

131I

Жигар, буйрак, ўпка, бош мия диагностикаси, йод алмашинув таҳлили, қалқонсимон без ракини даволаш

8,02 сут

В-

133Xe

Ўпка фаолияти таҳлили

5,2 сут

В-

192Ir

Ўпка, бош мия, оғиз бўшлиғидаги ракни даволашда

73,8 сут

Г

198Au

Ўпка, жигар, бош мия таҳлили, тўқималардаги ракни даволаш

2,69 сут

в-
Г

Радиофаол изотопларни организмга таъсир этиши радиофаол заррачалар сони, нурланиш тури ва энергияси, яримпарчаланиш даври, нурланаётган моддаларнинг физик-кимёвий ҳолати, организмга кириш йўлига боғлиқ бўлади.
РФП лар таснифи
А) Қўлланилиши бўйича:
-даволовчи РФП;
- диагностик РФП
Б) Радиоизотоплардан ҳимояланганлиги бўйича:
-Ёпиқ РФП;
-очиқ РФП


ДАВОЛОВЧИ РФП
Даволовчи РФП таъсири кимёвий модданинг тузилишига эмас, балки препаратнинг таркибига кирувчи радиоактив изотопнинг нурланишига боғлиқ.
Нурланиш терапияда қўлланиладиган РФП таъсир механизми, патологик ўчоқда даволовчи нурланиш дозасини хосил қилишга асосланган. Бунда соғлом тўқималарга таъсир минимал даражада бўлиши керак.
Бундай радиоактив препаратлар, кўпинча, қисқа ярим парчаланиш даврига эга бўлиб, одам организмига сезиларли нурланишни хосил қилмайди (нзначительную лучевую нагрузку).
Бунга эришиш учун РФП ларни турли агрегат холатларга (эритма, суспензия, гранула, симсимон, аппликацион повязка ва б.) қўллаш ва мўътадил нурланиш тури ва энергияга эга бўлган изотопларни ишлатиш билан эришилади.
РФП даволовчи
Охирги ўн йиллар давомида шишларни (злокачественные новообразований) терапиясида радиоактив изотоплар кенг қўлланилади. Даволаш билан тиббиётда радиобиология ва нур терапияси бўйича мутахассислар шуғулланади. Қалқон бези юқори дифференцияланган ракни даволаш учун 131J юқори самарали ҳисобланади. Бунга сабаб препарат танлаб (йўналтирилган равишда) айнан шу безнинг тўқималарига шимилади. Шунда рак билан зарарланган тўқималар 131J кўпроқ ўзига шимиб олади.
Суяк метастазларини даволашда 89Sr кенг қўлланилади. Бу препаратнинг фармакокинетикаси Са га ўхшаш.
89Sr остеогенез зоналарида йиғилади ва суякнинг минерал моддасига ўтади. Дастлабки суяк ракида ва остеопластик метозтазларида 89Sr рак тўқималарининг самарали нурланишини таъминлайди, аммо нормал тўқималар бунда зарар кўрмайди.
ДИАГНОСТИК РФП

РФП нинг диагностик қўлланилиши уларнинг фармакокинетикасининг ўзига хослигига асосланган. Улар ёрдамида керакли аъзоларнинг кўринишини (изображение) олиш имконияти туғилади ва уларнинг анатомо-топографик кўрсаткичлари, функционал холати тахлил қилиниши мумкин.


Диагностика учун, радиометрик усул билан қайд этиладиган ва танага киритилганда текширилаётган модда алмашинув тури ёки аъзо ва тизим фаолиятида қатнашадиган радиоизотоплар қўлланилади.
Радиофармацевтик препаратлар ёрдамида ташҳиз қўйиш бажарилиши осон, юқори самарадор ва бемор организми учун безарар ҳисобланади. Радиофармацевтик препаратларни ташҳиз қўйишда (vitro) кичик дозаси ишлатилса, даволаш учун (vivo) катта дозалар қўлланилади
. Бунда , , -нурлар атом қобиғидаги элементларга таъсир кўрсатиб “+” ва “—“ ионларни ҳосил қилиши ва улар ҳаво ёки газда электр ўтказувчанликни намоён этиши ва уларни радиометрик асбоблар ёрдамида ўлчаш имкони пайдо бўлади. Уларни юрак қон-томир тизими, буйрак, жигар, ўт йўллари, қалқонсимон без, ўпка, қораталоқ, скелет суяклари ва саратон касалликларида ташҳиз қўйич ва даволаш учун ишлатилади.
РФП нинг асосий диагностик хоссалари радионуклидга бир тарафдан ва кимёвий бирикмага ва унинг танада ўзини тутишига боғлиқ.
РФП нинг фармакокинетикаси радионуклид билан боғланган асосий кимёвий бирикма билан белгиланади. РПФ фармакокинетикасининг кўрсаткичларига унинг танада (аъзоларда) йиғилиши, аъзоларда ушлаб қолиниши, аъзолардан ва организмдан чиқиб кетиши, кимёвий трасформация. Бу кўрсаткичлар РПФ ни радиодиагностик тестларда қўллаш мумкинлигини ёки терапевтик восита сифатида ишлатилишини белгилайди. РПФ нинг кўрсаткичлари ва сифатининг назорати МИЛЛИЙ комиссиялар томонидан белгиланади.
РФП қўлланилиши индикация принципларига асосланган. Радионуклеидлар физиологик ва биохимик жараёнларни назорат қилишга имконият беради, уларнинг табиий кетишига аралашмайди. Шу хусусият радионуклид диагностиканинг принципиал мухим афзаллиги.
РФП ни клиник қўллаш усулларининг асосий физиологик ва биокимёвий механизмларга қуйидагилар киради:

  • Аъзо ёки тўқиманинг метаболитик фаоллиги (масалан қалқонсимон безининг радиоактив йодни шимишини ўлчаш);

  • Организмнинг керакли қисмида локализация. Бу эса, масалан, циркуляция қилинадиган қон, плазмани, эритроцитларнинг хажмини, сув миқдорини организмда аниқлаш имкониятини беради;

  • Диффузия - бу хусусан бош миядаги, гематоэнцефалитик барьерни ўтказувчанлиги бузилиши билан боғлиқ бўлган патологияларни аниқлаш;

  • Антиген – радионуклид сақловчи антитело реакцияси шишларни (новообразованний), яллиғланиш жараёнларини визуализация қилишда универсал ёндашиш.

Хозирда диагностик мақсадида қўлланиладиган РФП лар сони ошиб бормоқда. Улар радионуклид ангиокардиографияда, радиокардиографияда қоннинг циркуляцион хажмини аниқлашда қўлланилади. Бунда асосан

  • Альбумин 99 Tc

  • Альбумин 125I (131I)

  • Индий цитрат 113Jn

  • ДТПА 99Tc

  • Таллий хлорид 201Тl қўлланилади.

  • Буйрак фаолиятининг тахлили учун димеркаптоянтар кислота (ДМЯК), О – йодгиппурат натрий - 125I (131I), кальций глюконат - 99Tc ва бошқалар қўлланилади.

Рак тўқималарини (новообразованний).

  • Галлий цитрат 67Ga

  • Натрий фосфат 37Р

  • Стронций (85Sr) изотоник эритмаси

  • Қалқон бези фаолияти NaJ123 эритмаси билан таҳлил қилинади.

РФП – қўлланилиши чамбарчас организмга нурланиш юкламаси бўлиши билан боғлиқ бўлади ва соматик, генетик ўзгаришларининг рўй бериши потенциал эхтимоли бор.
Диагностик текширишларда нурланиш дозаси, кўпинча раднинг юзлик ёки ўнлик қисмларини ташкил этади.
Тегишли муассасалар С.С.В. томонидан радиоактив моддаларни диагностик мақсадида қўллашда радиоакцион ҳавфсизлик нормалари (меъёрлари) регламентланади. Бунда нурланиш дозаларини (радиоактив препаратларда), диагностикада мумкин бўлиш миқдорини беморнинг ёши, касаллик диагнози, процедуранинг турига боғлиқлиги белгиланади. Асосий қоида бунда нурланиш дозасини минимал даражага камайтириш..
РФП таснифланади:
1. Ёпиқ РФП
2. Очиқ РФП
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling