Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet65/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Келиб чиқиши жихатидан:
- табиий антиоксидантлар- ўсимликнинг турли қисмларидан ажратилади. Кимёвий тузилиши жихатидан амалиётда табиий антиоксидантлардан полифенол унумлари қўлланилади (рутин, кверцетин)
- сунъийга
Антиоксидантлар эрувчанлиги бўйича таснифланади:

  • ёғда эрийдиган



Антиоксидантларнинг фармация ишлаб чиқаришда қуйидаги талаблар
Антиоксидантларни белгиланган дозада ишлатишда
1.безарар бўлиши, қитиқловчи, аллергик реакция чақирмаслиги, уларнинг метаболитлари дори таркибини ўзгартирмасилиги керак;
2. паст концентрацияда самарали бўлиши.;
3. оксидланишдан химояловчи махсулотга яхши эриши керак.
1-Бевосита таъсирли антиоксидантлар- улар кучли қайтарувчилар бўлиб, дори моддадан кўра юқори оксидланиш хоссасини намоён қиладилар. Антиоксидантларга ронгалит, натрий сульфит, натрий метабисульфит, аскорбин кислотаси, фенил-алфа-нафтиламин, пропилгаллат, гидрохинон, аскорбилпальмитат, алфа-токоферол хосилалари, цистеин, метионин, лецитин ва бошқалар киради. Бу моддаларнинг стабиллаш механизми шундан иборатки, улар моддадан кўра енгилроқ оксидланиб эритмада эриган кислород стабилизаторни оксидланишига сарф бўлади ва ўз навбатида препаратни оксидланишдан ҳимоя қилади.
Енгил оксидланувчи моддалар фарқланишида аскорбин кислота, адреналин гидротартрат, этилморфин гидрохлорид, викасол, новонкаинамид, фенотиазин унумлари ва бошқа препаратлар булар карбонил, фенол, спирт аминогурух сақлайди уларнинг харакатчан водород атоми мавжуд. Инъекцион эритмалар тайёрлаш жараёнида дори модда таркибидаги эритма кислороди иштирокида дори таркибида оксидланиш жараёнини иссиқ стериллаш вақтида кечади.
Моддаларнинг турғунлаштиришда ишлатиладиган ингибиторларни механизми бўйича уч гурухга бўлишимиз мумкин.
I.Алкил радикали билан кетадиган реакция занжирини бузувчи ингибиторлари. Бунақа ингибиторлар хинон, нитроксил радикаллар, нитробирикмалар, йод.
II. Пероксид радикали билан кетадиган реакция занжирини бузувчи ингибиторлар. Буларга феноллар, нафтоллар, ароматик аминлар аминофеноллар киради.
III.Гидроперекисларни бузилишида ишлатиладиган ингибиторлар Na сульфат, Na метабисульфат, ронгалит, цистеин. Буларга бирикма холидаги олтингугурт, фосфор, азот, маргимуш.
Айрим пайтларда юқорида келтирилган антиоксидантларнинг мажмуаси қўлланилиши мумкин ва мухим самара беради.
Мисол: апоморфин 1% иньекция эритмаси. Апоморфин 2-та фенол гидроксилига эга бўлгани сабабли хаводаги кислород билан осон ва тез оксидланишиди ва яшил рангга бўялади.
Мисол учун уни турғунлаштириш учун комплекс стабилизатор анальгин 0,5, (пероксидларни хосил бўлишини олдини олади). Гидроксил ионларининг каталитик таьсирини бартараф этиш учун 0,1 м HCl (40мл) ишлатилади. (1 литрга)
2.Билвосита антиоксидантлар эритмага дори моддадан тушиб қолган, оксидланиш жараёни учун каталаизатор бўлиб хизмат қиладиган металл катионларини (Сu2+, Fe3+, Мn2+, Cr) амалда диссоцияланмайдиган бирикмалар холида бириктириб қўядиган моддалардир. Масалан, салицилатларда эритма рангининг ўзгариб қолиши марганец ионлари иштирокида фенол гидрооксидининг оксидланиш натижасидир. Оғир метал ионлари оксидланиш –қайтарилиш занжир реакциясида қатнашиб эритмадаги турли хил ионлардан электронларни тортиб олиб, уларни радикалларга айлантириб қўяди:
Cu2+ + RCOO- _____ Cu++RCOO. Cu2++ROOH------ R.
Ҳосил бўлган радикал кислород билан реакцияга киришиб пероксид радикалига айланади. Пероксид радикали кейинги занжир реакцияда қатнашади. Қисман қайтарилган оғир металл иони кислород билан осон оксидланиб дастлабки холига қайтади ва жараён такрорланади:
Cu2+ __O2_____ Cu2+
Оғир металл ионларининг каталитик таъсири эритмада уларнинг миқдори жуда оз бўлгандагина (мкг) намоён бўлади. Кўпинча улар асбоб-анжом, шишадан ёки дори моддадан эритмага ўтиб қолиши мумкин. Осон оксидланувчи моддалардан турғун эритмалар тайёрлаш учун оғир металл ионларидан қутилиш керак. Ҳозирги вақтда сув ва эритмаларни оғир металл ионларидан тозалаш учун уларни фаоллашган кўмир қатлами ёки оксидланган целлюлозанинг натрийли шакли орқали фильтрланмоқда .
Билвосита антиоксидантлар комплекс хосил қилувчи моддалардир. Уларга кўп асосли карбон кислоталари, оксикислоталар (лимон, салицил, виннокаменная кислоталари), этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи (Трилон Б), трилон Б нинг кальцийли тузи (тетацин), унитиол ҳамда аминокислоталар, тиомочевина ва ҳоказолар киради.
Унитиол билан эритмаларни барқарорлашга 3 ва 6%ли тиамин бромид ҳамда 2,5 ва 5% ли тиамин хлорид эритмалари мисол бўлади. Бу эритмаларга 0,2% унитиол қўшиб турғунлаштирилади. 5%ли салюзид эритмаси ,0,5% липоевая кислота эритмаларига 0,01% Трилон Б, 0,7% циклобутоний эритмасига 0,05% ТрилонБ қўшиб барқарорлаштирилади.

Ёғли эритмаларда ёғда эрувчи антиоксидантлар қўшилади.


1.Бутилокситолуол (БОТ) бутилоксианизол (БОА)
2.Токоферол, пропилгаллат аскорбил пальмитат, нордигидрогик, кверцетин ва унинг синтетик аралашмалари.
Тез оксидланувчи моддаларни турғунлаштиришда ЮМБ ларни (полиглюкин, полиэтиленгликоль, пропиленгликоль, ва хоказо) қўллашни ҳам тавсия этилган. Бундай моддалар молекулалари ичига дори моддасининг кириб олиши унинг реакцияга киришиш хоссасини камайтирса керак, деб тахмин қилинади. Дориларни оксидланишдан сақлаш учун сенсибиллаш омилларини (нур, ҳарорат) бартараф этиш усулидан ҳам фойдаланилади. Масалан, фенотиазин эритмаси қизил нурда(при красном свете) тайёрланади. Баъзи эритмалар қуёш нуридан сақловчи шишадан тайёрланган флаконларда тайёрланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling